Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Bring a Trailer онлайн-савдоларида 30 ёшли Toyota Chinook 4х4 автоуйи савдога қўйилди. Автомобиль ретро услубида яратилган, Supra’нинг Recaro ўриндиқлари, L-симон улкан диван, бир жуфт тўр беланчак, Wayfinder компаси ҳамда очилувчи том билан жиҳозланган. Савдолар 12 август, чоршанба куни якунланади, ҳозирда бошланғич нарх 26,2 минг долларни ташкил этмоқда, деб хабар беради Bring a Trailer.

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Toyota Chinook 1991 йилда алоҳида буюртма асосида йиғилган. Автоуй 2,2 литрли двигатель, тўлиқ узатмали тизим, беш поғонали механик узатмалар қутиси ҳамда Toyota 4х4 пикапининг икки поғонали узатиш қутисига эга бўлган. Кэмпердан унинг биринчи эгаси ўтган асрнинг 90 йилларда фойдаланилган. Шундан сўнг машина 2018 йилга қадар — янги хўжайинининг қўлига тушиб қолгунича йиллар давомида ҳаракатсиз турган. У ҳам автоуйдан узоқ фойдаланмай, машинани 2019 йилнинг охирларида сотувга қўйган. Шундай қилиб, Toyota Chinook айни вақтда уч маротаба ўз эгасини алмаштириб, 70 минг километрдан ортиқ йўл босган.

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

1991 йилда кэмпер Metallic Walnut рангига бўялган ва кузовига Chinook стикерлари ёпиштирилган. Автоуй 15 дюймли пўлат дискаларга, Wild Country Radial XTX Sport покришкалари, кучайтирилган олд ва орқа стабилизаторларига эга.

Машинанинг салон қисмида 1985 йилда ишлаб чиқарилган Supra моделининг Recaro ўриндиқлари жойлашган, шифт ва пол қисми эса гилам билан қопланган. Toyota Chinook’да электр ойна кўтаргичлар, JDM соатлари, радиоприёмник, рация ва кондиционер мавжуд. Шунингдек, круиз-назорат ҳам бор, бироқ у ишдан чиққан.

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Фото: Bring a Trailer

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризаларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқиши мумкин
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси пастлади