Американинг Миннесота штатида яшовчи Том Линстра 1957 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet пикапини 75 долларга сотиб олди. Бундан 44 йил аввал у машинани худди шу нархга сотган эди.
Принсбурглик Боб Спортал 40 йил давомида бошқарган пикап машинаси билан хайрлашишга қарор қилди. У бир пайтлар автомобилни сотиб олган фермер Жон ВанДерВинанинг набирасига занглаган Chevrolet’нинг калитини берди.
Ўша дамда Спортал 20 ёш эди. У беш йил бурун нафақага чиққунига қадар ҳар куни ишга – ғалла омборига машинада борарди. Мана энди Chevrolet’га эҳтиёжи қолмади ва уни сотишга қарор қилди.
Нафақахўр Chevrolet’нинг ҳолатини инобатга олган ҳолда унга ҳаққоний баҳони берди. Шунингдек, у машинани бир вақтлар эгалик қилган оилага қайтариб берганидан хурсанд бўлди.
Изоҳ (0)