«Ливерпуль» «Олимпиакос» ҳимоячиси Константинос Цимикас билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
Таъкидланишича, грециялик 24 ёшли футболчи Мерсисайд клуби билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Цимикас янги жамоасида 21-рақам остида ҳаракат қилади. Ҳозирча футболчининг трансфер суммаси ошкор этилмаган, бироқ аввалроқ футболчи «Ливерпуль»га 13 миллион еврога тушиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Константинос Цимикас «Олимпиакос» тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумда Греция чемпионатининг 20 та ўйинида иштирок этиб, ўз номига 5 та гол ва 4 та сариқ карточкани расмийлаштириб қўйган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)