«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Европа Лигаси ¼ финал доирасида «Байер»га қарши кечган баҳсда (2:1) гол уришга эришди.
Шу тариқа бельгиялик футболчи Европа Лигасида кетма-кет 9-ўйинда гол урди. Ромелу «Интер» сафидаги тўртта ўйинда 4 гол урган бўлса, 2014/15 йилги мавсумда «Эвертон» билан 5 ўйинда 8 та гол уришга эришган. Бу мусобақа рекорди ҳисобланади.
Шунингдек, ҳужумчи «Интер»нинг Еврокубоклардаги сўнгги 6 ўйинида гол урди. Бунақаси клуб тарихида илк бор кузатилди.
Лукаку 2019/20 йилги мавсум «Интер» сафида 49 ўйин ўтказиб, 31 та гол ва бешта голли узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)