• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Номи улуғ, супраси қуруқ. Ўйнамасдан миллионлаб евро топаётган 10 нафар таниқли футболчи ҳақида

    Европанинг энг кучли чемпионатлари якунланиб, ғолиблар аниқланди. Шу билан бирга кўҳна қитъанинг деярли ҳар бир етакчи клубида жуда катта маош оладиган ва камдан кам ҳолларда майдонда пайдо бўладиган футболчилар бор. Улар эса ўз навбатида жамоалари учун жуда қимматга тушади, айниқса, дунёда пандемия ҳукм суриб турган вақтда. Албатта, клублар бундай футболчилардан қутилишни истайди. Бироқ уларни сотиб олишга қурби етадиган жамоани топиш муаммо бўлиб қолмоқда. Қуйида ана шундай номи улуғ, лекин турли сабабларга кўра, мураббийнинг ишончидан чиққан футболчилар тўғрисида сўз боради.

    Алфонс Ареола (ПСЖ, «Реал»да ижарада)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавсумдаги ҳар бир ўйин ўртача 245 минг евро

    2019 йилнинг ёзида франциялик дарвозабон Тибо Куртуага ўринбосар сифатида «Реал»га ижарага олиб келинганди. Ареола ўтган мавсумда клуб миқёсидаги барча мусобақаларда 9 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 11 гол ўтказиб юборди. Алфонснинг маоши захира дарвозабони учун жуда катта ҳисобланади. Унинг йиллик маоши 2,7 миллион еврога тенг. Шу боис Зидан катта эҳтимол билан келаси мавсумда уни Парижга қайтариб юборади. Унинг ўрнини эса (захира дарвозабони) икки баравар кам маош оладиган Андрей Лунин эгаллайди.

    Седрик Соареш («Саутҳэмптон», «Арсенал»да ижарада)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавсумдаги ҳар бир ўйин ўртача 370 минг евро

    «Арсенал» Седрикни ўтган қишда «Саутҳэмптон»дан ижарага олди. Португалиялик футболчи Лондонга тиззасидаги жароҳат билан келди, ундан фориғ бўлиши билан эса машғулотларда бурнини синдириб олди. 2019/20 йилги мавсумда Седрик 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Сурункали жароҳатларига қарамай, Артетага Суарешнинг ўйини маъқул келди ва унга доимий асосда узоқ муддатли шартномани таклиф қилмоқчи.

    Тило Керер (ПСЖ)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавсумдаги ҳар бир ўйин ўртача 380 минг евро

    ПСЖ Керерни 2018 йилнинг ёзида «Шальке-04»дан 37 миллион еврога сотиб олганди. Франциядаги дастлабки мавсумида футболчи бошланғич таркибида тез-тез кўриниб турди, бироқ кейинги йилнинг бошида тиззасини жароҳатлаб олди ва олти ой муддатга сафдан чиқди. 2020 йилнинг бошидан буён германиялик футболчи 16 та ўйин ўтказиб, битта гол уришга ҳам муваффақ бўлганди. Бироқ коронавирус туфайли Франция чемпионати муддатидан олдин тугатилди. Агар ҳаммаси бошқача бўлганида, балки Томас Тухель унга кўпроқ имконият берармиди?

    Фил Жонс («Манчестер Юнайтед»)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавсумдаги ҳар бир ўйин ўртача 650 минг евро

    Ортда қолган мавсумда англиялик футболчи ҳа деганда «Манчестер Юнайтед»нинг бошланғич таркибидан жой олавермади. Сульшер уни захирада қолдиришни, баъзида эса умуман ўйин қайдномасига ҳам киритмасликни афзал кўрди. Фил барча мусобақаларда атиги 8 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга муаллифлик қилди. Июль ойи ўрталарида эса Жонснинг ушбу ёзда сотиб юборилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирда футболчининг трансфер нархи етти миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

    Маркос Рохо («Манчестер Юнайтед», «Эстудиантес»да ижарада)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавсумдаги ҳар бир ўйин ўртача 550 минг евро

    Рохо бу мавсумда тўлалигича Сульшернинг ишончини йўқотди. Норвегиялик мутахассис аксарият ҳолларда Рохони қайдномага ҳам киритмади, қишда эса уни ўзининг қадрдон клуби «Эстудиантес»га ижарага бериб юборди. Жанубий Америкага кетишидан олдин Маркос «Манчестер Юнайтед»да учун бор-йўғи 9 та ўйин ўтказганди. Аргентинада ҳам унинг ишлари юришмади, у ерга бориши билан жароҳат орттириб олди, Аргентина чемпионати эса коронавирус туфайли тўхтатиб қўйилди. Футболчининг вакиллари ёзда унинг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиш эҳтимоли юқори эканлигини таъкидламоқда.

    Дэнни Дринкуотер («Челси», «Бёрнли» ва «Астон Вилла»да ижарада)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавсумдаги ҳар бир ўйин ўртача 1,2 миллион евро

    Дринкуотер эртакнамо «Лестер» билан Англия чемпиони бўлгач, «Челси» уни Нголо Кантедан ҳам қимматроққа сотиб олади — 38 миллион евро. Аммо Дэнни Лондон клубига мослаша олмади. Уч мавсум давомида у «кўклар» сафида атиги 23 та ўйин ўтказиб, битта гол урди. 30 ёшли футболчи ушбу мавсумнинг биринчи ярмини «Бёрнли»да ўтказди, у ерда ҳам омадсизликка учради. Шу йилнинг бошидан эса «Астон Вилла»да ҳаракат қилмоқда. Афсуски, Бирмингем клубига ҳам унга мос келмаяпти — самарали ҳаракатларсиз бор-йўғи тўртта ўйин. Фрэнк Лэмпард футболчига ишонмайди ва бу ёзда ундан қутулишга ҳаракат қилиб кўради.

    Юлиан Дракслер

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавсумдаги ҳар бир ўйин ўртача 550 минг евро

    Дракслер Германиянинг энг иқтидорли футболчиларидан бири деб ҳисобланарди. Европанинг энг номдор клублари уни ўз сафида кўришни хоҳлади, бироқ Дракслер ПСЖ ва йилига 10,2 миллион евро маошни танлади. У икки йил ичида Париж клубида 93 та ўйин ўтказди. Томас Тухель келгач эса асосий таркибдан тушиб қолди. Бунга қисман бўлса-да, мавсум бошида тиззасидан олган жароҳати ҳам сабаб бўлди. 2019/20 йилги мавсумда у барча турнирларда 19 та учрашув ўтказиб, бирор марта ҳам рақиблар дарвозасини ишғол эта олмади.

    Месут Ўзил («Арсенал»)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавсумдаги ҳар бир ўйин ўртача 800 минг евро

    Германиялик ярим ҳимоячи фаолиятидаги энг ёмон мавсумлардан бирини ўтказди: барча мусобақаларда 23 та ўйин, 1 та гол ва 3 та ассист. Июнь ойи ўрталарида Англия чемпионати тикланганидан сўнг эса битта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Ўзил Англия Премьер Лигасининг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири ҳисобланади. Ҳозирча у «Арсенал»дан кетишни хоҳламаяпти ва шартномасини охирига етказиб қўйиш ниятида. Билд нашрининг хабарига кўра, Ўзил «Фенербаҳче»нинг таклифини рад этиб, Артетега Лондонда қолиш истаги борлигини билдириб қўйган.

    Мавзуга доир: Стол тенниси туфайли футболдан воз кечишига бир бахя қолгани, ўз отаси билан судлашув, ирқчилик сабаб Германия термасидан кетгани ҳақида Месут Ўзил интервьюси

    Лука Йович («Реал»)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавсумдаги ҳар бир ўйин ўртача 1 миллион евро

    Якунига етган мавсумда янада ўйини очилиши кутилган яна бир футболчи Лука Йович 53 миллион фунт эвазига «Реал» сафига қўшилганди. Мадридликлар сербиялик ҳужумчининг зудлик билан ўзини кўрсатишини ва голлар уришни бошлашини кутганди. Бироқ Карим Бензема асосий таркибдаги жойини осонликча сербияликка бериб қўйишни хоҳламади. Натижада 22 ёшли Йович 53 миллион евро эвазига Ла Лигада 17 ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди, холос. Marca’га кўра, мадридликлар ушбу ёзда Йовични сотишни режалаштирмоқда.

    Гарет Бэйл («Реал»)

    Фото: Чампионат

    Фото: Чампионат

    Мавсумдаги ҳар бир ўйин ўртача 1,4 миллион евро

    Бэйл нафақат испан журналистлари, балки «Реал» мухлислари билан ҳам муносабатларини ёмонлаштиришга улгурди. 31 ёшли футболчи 2019/20 йилги мавсумни мутлақо самарасиз ўтказди: барча мусобақаларда 20 учрашув, 3 та гол ва 2 та ассист. Мадрид клуби уэлслик «голф устаси»ни (Бэйлнинг ўзи голфни футболдан-да яхши кўришини айтган) сотишдан хурсанд бўларди, аммо Гаретнинг ўзи жамоада қолмоқчи ва шартномасини тугатиб қўймоқчи. Буни футболчининг агенти Жонатан Барнетт ҳам тасдиқлади ва Зиданни мижозига кам имконият бераётганликда айблади. Агар Бэйл шартномасининг охиригача Мадридда қолса, «қироллик клуби» икки йил ичида яхшигина маблағ йўқотади.

    Мавзуга доир: «Реал»нинг «бош оғриғи» — Гарет Бэйл ҳақида

    Бошқа мақолалар:

    • Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан кўпроқ гол урган «дарбадар» қирол — Чиро Иммобиле ҳақида
    • Футболнинг буюк масони — Мирослав Клозе ҳақида
    • 38 йилдан бери давом этаётган кома. Франциялик собиқ футболчи ва унга содиқ қолаётган аёл ҳақида ҳикоя

    11.08.2020, 00:03   Изоҳ (0)   74178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» «япон Мессиси»ни ижарага бериб юборди

    10.08.2020, 22:51

    Даниэль Кормье: Ҳабиб MMA’даги фаолиятини енгилмас жангчи сифатида якунлашига ишонаман

    10.08.2020, 22:17

    Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га ўтмайди. У «Боруссия Д» билан шартномасини узайтирди

    10.08.2020, 21:15

    Хорхе Масвидал UFC’дан Камару Усмон билан реванш жанги ташкил қилишни талаб қилмоқда

    10.08.2020, 20:41

    «Атлетико» қайси футболчиларида коронавирус аниқланганини маълум қилди

    10.08.2020, 20:02

    Тошкент шаҳри 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

    10.08.2020, 19:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.