Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо фаолиятини «Вильярреал»да давом эттиради. Бу ҳақда «қаймоқранглилар» расмий сайтида маълум қилинди.
«Япон Мессиси» лақабини олган 19 ёшли футболчи 20220/21 йилги мавсумни «Вильярреал» сафида ижарада ўтказади. «Сариқ сув ости кемаси»да футболчини сотиб олиш ҳуқуқи бўлмайди.
Айрим хабарларга кўра, Мадрид клуби мазкур ижарадан 2,5 миллион евро ишлаб олади.
2019/20 йилги мавсумда Кубо «Мальорка» сафида ижарада ўйнади. У Ла Лигадаги 35 та учрашувда қатнашиб, тўрттадан гол ва голли узатмага муаллиф бўлди.
Кубо 2011—2015 йиллар мобайнида «Барселона» тизимида тўп тепган. Профессионал футболга Японияда қадам қўйган Такефуса 2019 йилда «Реал» аъзосига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)