Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 10 август куни об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади, ҳарорат 33-38 даражани ташкил қилади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15 метр/секундгача кучайиши мумкин.
11 август куни эса мамлакат ҳудудига кучсиз ҳаво оқими кириши кутилмоқда. Натижада ҳарорат бироз пасаяди — кечаси 18-23, кундузи 30-35 даражага бўлади. Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат кўтарила бошлайди ва 33-38 даражани ташкил қилади.
Қайд этилишича, бундай ҳарорат ойнинг шу даври учун хос иқлимий меъёрга яқиндир.
10—11 август кунлари республика тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)