• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилояти ССБ бошлиғи: Чирчиқдаги юқумли касалликлар шифохонаси COVID-19’ни даволашга ихтисослашмаган

    Тошкент вилоятининг бош инфекционисти мурожаат билан чиқиб, Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ускуналар ажратилмаётгани, ваъда қилинган мукофот пуллари берилмаётгани тўғрисида маълум қилганди. «Kun.uz» нашри вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Тўрақул Арзиқулов билан суҳбатлашди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    – Тўрақул Содиқович, эълон қилинган мақолада Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси раҳбари ўз ходимлари номидан қатор эътирозлар билдирган. Бу ҳақда нима дея оласиз?

    – Чирчиқ шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги реестрига асосан карантин объекти, яъни коронавирус тасдиқланган беморлар учун эмас, бирламчи улар билан мулоқотда бўлган гумондор фуқароларни сақлаб туриш объекти этиб белгиланган. Агар бу ерда бирор фуқарода COVID-19 аниқланса, бемор зудлик билан COVID-19’га чалинган беморлар даволанувчи махсус шифохонасига етказилади. Бу маскан мутлақо коронавирусни даволаш учун мўлжалланган шифохона эмас.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Тўғри, пандемия пик даврига чиққанда жуда кўп шифохоналарга коронавирусга шубҳа қилинган, аммо касаллик расман тасдиқланмаган беморлар ётқизилди. Ҳатто ўша шифохоналарда касаллик тасдиқланган беморлар ҳам маълум муддат қолиб кетди. Аммо қисқа муддатда бу муаммолар бартараф қилинди, гумондагилар алоҳида, касаллик тасдиқланганлар алоҳида қилиб ажратиб олинди.

    – Шифохона раҳбари мурожаатида мукофот пуллари (шифокорларга 25 миллион, ҳамшираларга 15 миллион сўмлик ва ҳ.к) рағбатлантириш маблағлари тўлаб берилмаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтган. Бунга қандай изоҳ берасиз.

    – Бу шифохона ходимларининг Президент қарори билан белгиланган коронавирусга қарши курашда фаол қатнашаётган шифокорларни қўшимча рағбатлантириш маблағлари тўланмаётгани ҳақидаги норозилиги асоссиз. Чунки бундай тўловлар билан COVID-19 билан касалланган беморларни даволайдиган, ССВнинг коронавирусни даволашга мўлжалланган шифохоналар рўйхатида бўлган шифохоналар ходимлари рағбатлантирилади. Юқорида айтганимдек, Чирчиқдаги юқумли касалликлар шифохонаси бирламчи мулоқотда бўлган фуқаролар учун ҳозирланган карантин объекти ҳисобланади.

    Барчага маълумки, шифокорлар учун 25 миллион сўмлик тўловлар айнан шу касаллик тасдиқланган беморлар йиғилган махсус шифохоналарда ишлаганларга берилади.

    Бундай шифокорлар рўйхати ҳар бир ҳудудда шакллантирилган, улар 14 кун давомида узлуксиз ишлайдилар ва фақат айнан COVID-19 касаллигига қарши курашадилар.

    Бу шифохонада COVID-19 билан касалланган беморлар бўлса, улар зудлик билан мазкур касаллик билан шуғулланадиган касалхонага ўказилиши зарур. Вазирлик буйруғида бу аниқ кўрсатилган.

    Чирчиқ шаҳрида коронавирус билан касалланган беморларни ташиш учун мўлжалланган 2 та махсус машинамиз бор. COVID-19 тасдиқлангани ҳақидаги ҳужжати тақдим этилганда беморни шу заҳоти бошқармага ёки тегишли бўлимларга хабар қилган ҳолда бу беморлар зудлик билан касалхонага ўтказилиши керак. Айтишим керакки, махсус шифохоналаримизда барча шарт-шароитлар муҳайё. Карантин объекти бўлгани учун Чирчиқдаги шифохонада бу нарса кўзда тутилмаган.

    (Савол Тошкент вилояти Молия бошқармаси раҳбари Зоҳидхўжа Турсуновга): – Зоҳидхўжа ака, тўловлар асосан сизларга боғлиқ. Айнан мана шу клиника ва тиббиёт ходимлари учун тўловлар бўйича умумий ҳолат бўйича маълумот берсангиз.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг расмий статуси ҳақида кўп марта таъкидлаб айтилди. Яъни биз хоҳласак ҳам улар сўраётган 25, 15 миллион сўмлик пулларни тўлай олмаймиз. Бу тўловлар бошқа тоифа шифокорлар учун мўлжаллангани расман эълон қилинган ва бу шифохона ходимларига ҳам ёзма равишда билдирилган.

    Аммо норозилик билдирган вилоят юқумли шифохонаси ходимлари белгиланган кунлик 6 фоизли устамаларни тўлиқ олганлар. Бу борада бирорта эътироз бўлиши мумкин эмас.

    Умуман, рағбатлантирувчи маблағларга келсак, ҳозир бу жараён шу даражада йўлга қўйилдики, 14 кунлик ишга кирувчиларга биз олдиндан 40 фоизли аванс тўлаб қўйяпмиз ва муддати якунланиши билан пулларини тўлиқ олишади.

    – Тўрақул Содиқович, мурожаатда шифохонада реанимация бўлими фаолияти йўлга қўйилиб берилмагани ҳам тилга олинган. Тиббиёт бошқармасига қилинган мурожаат ҳам жавобсиз қолгани, шифохона керакли ускуналар билан таъминланмагани айтилади.

    – Шу йилнинг март—апрель ойиларида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси саъй-ҳаракатлари билан 9 ўринли реанимация бўлими ташкил этилди. Табиийки, бўлимни ташкиллаштириш, керакли меъёрий ҳужжатларни тақдим этиш, қолаверса, кадрларни тайёрлаш ва ишга олиш мажбурияти бош шифокорга юкланган. Лекин афсус, пандемия шароитида бу вазифаларни бошқарманинг ўзи бажарди. Малакали тиббиёт ходимларини йиғиб, ўзимиз 9 ўринли реанимация бўлими ташкиллаштириб бердик. 2 та сунъий нафас олдириш аппарати, кардиогроф, 6 та кислород баллони, 3 дона оксигенатор берганмиз ўша пайтда. Чунки баъзи оғир аҳволдаги беморлар келиши мумкинлиги ҳисобга олинган.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Албатта, реанимация бўлими ташкил этилганидан кейин, наркотик ва психотроп дорилар ишлатилади. Минг афсуски, Гулжаҳон Тойировна раҳбарлик қилаётган ушбу шифохона ҳалигача лицензия олмаган. Талаб даражасидаги хоналар қилинмаган.

    Биз бу масалада Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Гарчи лицензия бўлмаса-да, бирлашма беморларнинг ҳаётини ўйлаб наркотик-психотроп моддаларни бериб турибди. Ваҳоланки, юқумли касалликлар шифохонаси юридик жиҳатдан тўлақонли муассаса ҳисобланади. Улар 3 йил аввал бу нарсани тўлиқ шакллантириб, ўзлари ҳужжатларни тақдим қилиши зарур эди. Афсуски, бу иш ҳамон бажарилмаган.

    Қизиғи, айнан шу шифохонанинг қатор ходимлари таъминот бўйича саволлар туғилаверганидан сўнг жамоавий тарзда алоҳида видеомурожаат йўллашган ва ҳеч қандай камчилик йўқлигини билдиришган. Келиб чиқадики, шифохона ходимлари ўртасида ҳам гуруҳларга бўлиниш юзага келиб қолган.

    – Умуман, шифохонанинг келгуси тақдири нима бўлади? У ёпилиб кетиши бўйича ҳам хабарлар чиққан.

    – 80 ўринли Чирчиқ шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонаси жойлашган ҳудудда вилоят ҳокими ташаббуси билан 320 ўринли COVID-19 билан «шуғулланадиган» янги шифохона ташкил этилди. Бу ерда барча керакли шарт-шароитлар яратилган. Энди ўйлаб кўрайлик, барча қулайликларга эга, наркотик-психотроп препаратлар сақланадиган реанимация бўлимига эга, малакали шифокорлар хизмат қилаётган шифохона бўла туриб, 80 ўринли жойни COVID-19 даволанувчи шифохона қилиб берсак, бу мантиққа тўғри келмайди-ку.

    Шунинг учун бошқармамизнинг буйруғига асосан, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидаги ҳозирги беморларни тўлақонли ўша янги шифохонага ўтказиш ҳақида кўрсатма берилди. Минг афсуски, Гулжаҳон Юлдошева бунга тўсқинлик қиляпти. 10 кундан ошмаслиги керак бўлган ўринларда, беморларни 15 кунгача ушлаб турган ҳолатлари кузатилмоқда. Бу борада ҳатто алоҳида буйруқ чиқаришга мажбур бўлдик. Раҳбариятни буйруғини бажармаслик нотўғри, деб ўйлайман.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Бу шифохона COVID-19’дан бошқа юқумли касалликлар бўйича ўз фаолиятини давом эттиради. Чунки бундай касалликларнинг тури кўп. Коронавирус пандемияси деб, у касалликлар кутиб турмайди. Айниқса, ҳозирда мавсумий юқумли касалликлар кириб келяпти. Гепатит, грипп, диарея каби касалликлар доим бўлган. Биз албатта, бу тиббиёт масканини тўлқонли дезинфекция қилиб, таъмирлаш ишларини олиб борамиз. Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Унинг фаолияти, барча зарур бўлган шароитлар яратиб берилади.

    – Сиз ва Гулжаҳон Юлдашева ўртангиздаги биринчи ҳолат эмас бу. Умуман, ўзингиз вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидаги муҳитни қандай баҳолайсиз? Бошқа шифохоналар билан ҳам шу каби зиддиятлар борми?

    – Гулжаҳон Тойировна ўша интервьюсида «Мен Президент қарорига кўра бу ерга ишга келганман» дебди. Аслида давлат раҳбарининг бундай қарори йўқ, у ҳам, мен ҳам раҳбар кадрларни шакллантириш бўйича 2017 йил 8 августдаги Вазирлар Маҳкамаси йиғилиш баённомасига кўра ҳудудларга жўнатилганмиз.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Ҳозир вилоятда 28 та даволаш-профилактика муассасалари бўлса, шу пайтга қадар бирортасида бу каби тушунмовчилик бўлмаган. Фақатгина шу юқумли касалликлар шифохонасида келишмовчилик келиб чиқмоқда. Агар унинг фаолиятига назар солсак, бир неча камчиликлар кўзга ташланади. Қўлимда Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг тақдимномаси бор. Унга асосан бюджет маблағлари ноқонуний сарфланиши, сметалар харажатларида катта молиявий ҳисобда хатоликлар бўлгани кўрсатилган. Тергов бошқармасининг тақдимномасида эса, ишга олишдаги, таътил пулларини тўлаб берилмагани келтирилган. Боз устига, ички аудит назорат бўлимини тақдимномалари ҳам бор.

    Охирги икки-икки ярим йил ичида айнан шу шифохонада молиявий ва бошқа жиҳатлардан кўплаб камчиликлар, ноқонуний хатти-ҳаракатлар амалга оширилгани маълум бўлди. Шундай ҳолатда раҳбар баҳо беради-да. Албатта, ўргатишга, ўзгартиришга ҳаракат қиламиз, керак бўлса танбеҳ берамиз. Чунки давлатнинг ҳар бир сўм пули ўзидан ўзи келмайди. Бу – халқнинг пули. Бошқа бирор бир ташкилотимизда бирор бир эътироз йўқ. Биз худди бир оиладекмиз, жуда иноқмиз.

    Бугунги синовли пайтда ҳар бир инсон ўз ўрнини билган ҳолда, қўшимча масъулият билан, фидойилик билан ҳаёт кечириши керак. Бунақанги офатлар фақат ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтилади. Бу ҳолат бир тизимнинг раҳбари сифатида менга жуда ноқулай. Бу ерда ҳаммамизда айб бор, деб ўйлайман. Биз тўғри хулоса қиламиз. Гулжаҳон Тойировна ва ташкилоти билан яна қўшимча ишлаймиз. Ўйлайманки, бу келишмовчилик вақтинчалик. Ҳаммаси ўтиб кетади.

    Мавзуга доир: 

    • Чирчиқдаги юқумли касалликлар шифохонасининг барча тиббиёт ходимлари ишдан кетиб қолгани рад этилди
    • Чирчиқдаги шифокорлар: «Меҳнат шартномаси йўқ, беморлар учун дорилар йўқ»

    10.08.2020, 15:42   Изоҳ (0)   27715
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасига янги муфтий тайинлангани рад этилди

    10.08.2020, 15:12

    Улуғбек шаҳарчасининг аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши чиқди

    10.08.2020, 14:26

    Ўзбекистонда масжидлар 15 августдан сўнг босқичма-босқич очилиши кутилмоқда

    10.08.2020, 13:36

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    10.08.2020, 13:16

    «Кўчада тани-жони соғ одамларни кўриб, ҳавас қилиб йиғлайман». Даҳшатли ёнғиндан омон қолган собиқ имом яхши инсонларнинг ёрдамига муҳтож

    10.08.2020, 12:29

    Қибрайда чамадон ичидан Олий суд собиқ ходимининг жасади топилди

    10.08.2020, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45

    “Байден ҳужжатларни ўзи имзоламаган” — Трамп

    Дунё | 20 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.