Беларусь пойтахти Минскда президент сайловидан кейинги норозилик намойиши иштирокчиларини тарқатиб юбориш учун милициянинг махсус бўлинмаси резина ўқлардан фойдаланди. Бу ҳақда «МБХ медиа» ва Nexta хабар бермоқда.

«МБХ медиа» мухбирининг аниқлик киритишича, намойишчиларга қарата камида етти марта ўқ узилган.

Намойишчилар эса, ўз навбатида, чиқинди бакларидан баррикада (тўсиқ, ғов)лар қуришни бошлаган, дея хабар бермоқда «РИА Новости» агентлиги.