Беларусда 9 август оқшомида мамлакатнинг барча етакчи оммавий ахборот воситаларининг сайтлари очилмай қолди, дея хабар бермоқда Meduza.
Тошкент вақти билан 23:59 ҳолатига кўра, «Белта» давлат ахборот агентлиги, энг йирик мустақил портал — «Tut.by», шунингдек, «Наша нива», «Онлайнер», «Белорусский партизан» каби ОАВларнинг сайтлари очилмаётган эди.
«Медиазона»нинг қайд этишича, пойтахт Минскда Uber ва «Яндекс.Такси» хизматлари ишламай қолган. Қайд этиш жоиз, 9 август куни кундузи Беларусда мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар фаолиятида айрим носозликлар юз бераётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)