• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Милиция намойишчиларни оммавий ушламоқда, энг йирик ОАВ сайтлари ишламаяпти, Лукашенко 80 фоиз овоз оляпти. Беларусдаги сайлов ҳақида асосий маълумотлар

    Беларусда 9 август куни президент сайлови бўлиб ўтди. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 22:00)да ёпилди. Расмий давлат экзит-поллари маълумотига кўра, амалдаги президент Александр Лукашенко 79,7 фоиз овоз олган, унинг энг асосий рақиби Светлана Тихановская эса 6,8 фоиз овозни қўлга киритган. STV телеканалининг экзит-поли Лукашенкога 71,4 фоиз, Тихановскаяга 10,1 фоиз овоз берди. Хориждаги сайлов участкаларида эса, экзит-полларга кўра, вазият мутлақо тескари — Беларусдан ташқарида Тихановская яққол устунликка эришган. Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан эълон қилинган сайловнинг дастлабки натижаларида эса Лукашенко 81 фоиз, Тихановская эса 8 фоиз овоз олганини кўрсатмоқда. МСК сайловнинг якуний натижаларини 14 август куни эълон қилишни режалаштирмоқда.

    Минскда овоз бериш учун навбатда турган сайловчилар, 2020 йил 9 август.

    Минскда овоз бериш учун навбатда турган сайловчилар, 2020 йил 9 август.
    Фото: LETA

    Овоз бериш жараёнида сайловчилар жуда фаол иштирок этди. МСКнинг расмий маълумотларига кўра, соат 18:00 гача сайловчиларнинг 79 фоизи овоз бериб бўлган эди. Сайлов участкалари ёпилиши арафасида овоз бериш ниятидаги сайловчиларнинг катта навбатлари юзага келди, шу сабабли Минскдаги 10 та сайлов участкаси 20:00 дан кейин ҳам ишини тўхтатмади, ваҳоланки аввалроқ МСК раиси Лидия Ермошина барча сайлов участкалари бир вақтда ёпилишини, шу боис кечки маҳал у ерларга бориш тавсия этилмаслигини таъкидлаган эди. Хориждаги сайлов участкаларида, хусусан, Москва, Варшава ва Киевдаги элчихоналарда ҳам ҳамма овоз бера олмади. Ушбу шаҳарларда овоз беришга улгурмаганлар сайлов участкаларининг ишини узайтириш талаби билан элчихоналар олдида норозилик намойишлари уюштирди; Москвада полициянинг махсус кучлари дипломатик миссия биноси олдида тўпланганларни тарқатиб юборди, бироқ ҳеч ким қўлга олингани йўқ.

    Беларусда сайлов куни интернет носозликлар билан ишлади. Фойдаланувчилар Telegram ва Viber мессенжерлари, шунингдек, ВПН-сервислардан фойдаланишда муаммоларга дуч келаётганини таъкидлади. «Белтелеком» давлат алоқа оператори фойдаланувчиларида эса умуман ҳар қандай сайтга киришда муаммолар кузатилди. Шунингдек, кун давомида «Наша нива» ва «Kyky.org» каби мустақил агентлик ва нашрларнинг сайтлари ҳам ишламай қолди. Овоз бериш жараёни якунига етиши билан эса мамлакатнинг энг йирик янгиликлар портали — «Tut.by» ва «Белта» давлат ахборот агентлиги сайтлари ҳам ишламай қолди.

    https://twitter.com/tutby/status/1292538957440389126

    Сайлов участкалари ёпилиши билан Беларуснинг йирик шаҳарларида қўлга олишлар бошланди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Лукашенко мухолифларининг соат 22:00 га белгиланган тўпланишларига йўл қўймаслик мақсадида энг йирик шаҳарлардаги асосий майдонларга бориш йўлларини ёпиб қўйди. Айрим жойларда кўчага чиққан одамлар милиция билан тўқнашган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, Минск марказида 1 мингдан 5 минг нафаргача одам кўчага чиққан, уларни тарқатиб юбориш учун милициянинг махсус кучлари ёруғлик-шовқинли гранаталардан фойдаланган. Могилёв, Брест, Витебск шаҳарларида ҳам юзлаб норозилар кўчага чиққан. Брестда милиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдалангани ҳақида ахборот бор.

    10.08.2020, 01:34   Изоҳ (0)   30840
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусда йирик ОАВларнинг сайтлари ишламай қолди

    10.08.2020, 01:12

    Беларусь милицияси сайлов участкалари олдида тўпланган одамларни ушлашни бошлади

    10.08.2020, 01:03

    Экзит-пол: Беларусдан ташқаридаги сайлов участкаларида Тихановская салкам 80 фоиз олган

    10.08.2020, 00:52

    Расмий экзит-пол: Лукашенко Беларусь президенти сайловида қарийб 80 фоиз овоз олди

    10.08.2020, 00:44

    Бразилияда коронавируснинг 100 минг нафар қурбони хотираси учун уч кунлик мотам эълон қилинди

    09.08.2020, 20:30

    Байрутдаги ҳукуматга қарши намойишлар (фото)

    09.08.2020, 19:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ССВ аёлларни сохта косметологлар хизматидан эҳтиёт бўлишга чақирди

    Ўзбекистон | 26 август, 10:40

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    Олмаота аэропортида эркак ўзига ўт қўйди (видео) 

    Қозоғистон | 26 август, 10:28

    Уго Экитике “Ливерпуль” тарихида ноёб натижа қайд этди

    Спорт | 26 август, 10:23

    Ўзбекистонда 27 август куни неча даража иссиқ бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 26 август, 10:13

    Украина НАТО иттифоқчилари билан дрон саноатини кенгайтиради

    Дунё | 26 август, 09:51

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Ўзбекистонда давлатга қарашли футбол стадионларини сотувга чиқариш тақиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 09:29

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.