• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Маҳалламиздаги 350 дан зиёд оила бирлашиб, юзлаб хонадонни ‘темир дафтар’дан чиқармоқчимиз» – норинлик лимон етиштирувчи тадбиркор билан суҳбат

    Наманган вилоятида деҳқончиликнинг ҳадисини олиб, ер билан тиллашадиган миришкорлар талайгина. Айниқса, Тўрақўрғон, Наманган, Уйчи ва Норин туманларидаги хонадонларнинг қай бирига кирманг, йилнинг тўрт фаслида ҳам баравж ўсаётган экинларга кўзингиз тушади. «Дарё» мухбири вилоятга қилган сафари давомида томорқасидан миллион-миллион даромад олаётган хонадонларнинг бирида бўлди.

    Норин туманининг «Боёвул» маҳалласидаги Маҳмудовлар оиласини вилоятда кўпчилик яхши танийди. Раҳматли Валижон ота Маҳмудов 20 йил аввал туманда биринчилардан бўлиб лимон етиштиришга қўл урган. У оила аъзолари билан лимон парваришлаш ва кўпайтириш сирларини пухта ўзлаштириб, томорқасида кўркам боғ барпо этган. Бугунги кунда отахоннинг фаолиятини ўғли Жасурбек Маҳмудов давом эттирмоқда.

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Биз лимончиликни 2000 йилда бошлаганмиз. Дастлаб бир бош қорамолни сотиб, унинг пулига 45 туп лимон кўчати харид қилганмиз ва 3 сотих ерга экканмиз. Ўшанда 20 яшар ўсмир эдим. Отам қизиқиши туфайли ҳовлининг четида ташкил этган ‘Ботаника боғи’ ўтган давр ичида янада кенгайди. Ҳозирда 50 сотих майдонда лимондан ташқари, апелсин, мандарин каби бир қанча цитрус меваларнинг турли навларини кўпайтириб парваришлаяпмиз.

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Дадам жорий йилнинг май ойида 72 ёшида вафот этди. Уларнинг иши тўхтаб қолмаслиги учун онам бошчилигида лимончиликни янада ривожлантириш ҳаракатидамиз», — деди Жасурбек Маҳмудов.

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Миришкорнинг таъкидлашича, Валижон отанинг тажрибасини кўрган маҳалла-кўйдагилар ҳам лимон экишга астойдил қизиқиб, мазкур мевани парваришлар сирларини ўрганган.

    «Лимон етиштириш у даражада қийин иш эмас. Сув ва ўғитларни вақтида бериб, қараб турсангиз кифоя. Уч йилгача кам ҳосил беради, ундан кейин даромад чўғи мўл бўлади. Оиламиз мисолида айтадиган бўлсам, ҳар йили мавсумда ўртача 200-250 миллион сўм фойда топамиз.

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Лимончилик орқасидан кам бўлмадик, шукр. Ота-онам биз фарзандларини уйли-жойли қилди, ўзлари Ҳаж зиёратига боришди, замонавий автомашиналар олдик. Фаровон ҳаётимизга ҳавас қилган қўни-қўшнилар ҳам 2009 йилдан лимон экишга бел боғлашди. Бошида уларга маслаҳатлар бериб, кўмаклашдик. Ҳозирда маҳалламиздаги 85 фоиз хонадон ўз томорқасида лимон парваришлайди. Кўпчилик кўчат етиштириб, сотиш билан шуғулланади. Барчаси тадбиркорлик ортидан бойиб, ҳаётини яхшиламоқда. ‘Боёвул’да камбағаллар жуда ҳам оз», — деди тадбиркор.

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Маҳмудовлар хонадонида етиштирилаётган лимон кўчатлари Ўзбекистоннинг ўнлаб вилоятларигача етиб бормоқда. Жасурбек Маҳмудов бу ҳақда сўз юритаркан, хусусан, шундай деди: «Отам 2004 йили ‘гибрид’ ва ‘мир’ навларини улаб, янги серҳосил ва зах ерларга чидамли нав ҳосил қилди. Ушбу навни Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва қўшни вилоятлардаги юзлаб хонадонларга ҳам олиб бориб, экамиз ва агротехник маслаҳатлар бериб келамиз. Тушунмаганларини телефон орқали сўрашади.

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Бу нав жуда талабгор бўлиб, катта даромад келтиради. Ноябрь ойида пишиб, етилади ва июнь, июль ойигача сақлаш мумкин. 12-13 йил деганда бир тупи 170-200 килограмм мева беради. Август ойидан кўк рангга кирганини узиб, сотиш бошланади. Ҳозирда бир килограмм лимон нархи 20 минг сўм».

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Суяги меҳнатда қотган суҳбатдошимиз дадасидан ўрганганлари ва йиллар давомида тўплаган тажрибасини ишсиз, тадбиркорликка иштиёқи баланд ёшларга ўргатиш мақсадида бир қанча лойиҳаларга қўл урган.

    «‘Туронбанк’ томонидан маҳалламизда ўқув амалиёт маркази очилиш арафасида. У ерда ‘темир дафтар’га тушган оилаларнинг бандлиги таъминланмаган фарзандлари бепул ўқитилади. Уларга бир неча ой давомида лимончилик бўйича билганларимни ўргатиб, даромад топиш йўлларини кўрсатмоқчиман. Бундан ташқари, йигит-қизларга энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида стипендия бериш ҳам кўзда тутилган.

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Марказ олдида 3 сотих ер ҳам ажратилди. 1,5 сотихда кўчат, қолган қисмида эса мева чиқариш бўйича ўқувчиларга амалий машғулотлар ўтилади. Маълум билимга эга бўлганларга бир сотихдан ер берилиб, мустақил фаолият юритишига имконият яратилади. Шу йўл орқали туманимиздаги ‘темир дафтар’га тушган оилаларни камбағалликдан қутқаришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорлигимни кенгайтиришим учун икки гектар ер берилди. Бир гектарда кўчат чиқарсам, яна бир гектаридан ҳосил оламан.  Шунингдек, ҳовлимиздаги 80-90 қути асалари сонини ҳам оширмоқчиман. Асаларичилик ҳам одамни бой қилади, етти хазинанинг бири», дейди миришкор деҳқон.

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    «Боёвул» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шоҳистахон Рустамованинг айтишича, МФЙда 535 та хонадон бор. Шундан 375 таси ўз томорқасига лимон экиб, кўчат ва мева чиқариш орқали даромад топади.

    «Ҳудудимиздаги аксарият оилалар томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига муносиб ҳисса қўшмоқда. Лимончилар маҳалласи, дея танилган ‘Боёвул’да лимон экиб, парваришлаш бўйича ўзига хос тажриба тўпланган. Аҳолимиз қишин-ёзин меҳнатда. Маҳалламизда томорқа маданияти йилдан йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда.

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Фото: Норин туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган аъзолари бор 16 та оила ‘темир дафтар’га киритилган. Улардаги 62 нафар фуқаронинг ҳам ҳаётини фаровон қилиш борасида ишлар олиб боряпмиз. 12 нафарининг бандлиги таъминланди. Учта оилага беш бошдан қўй, битта хонадонга қорамол берилди. Битта оила томорқасига иссиқхона қурилди.  Йил якунигача уларнинг ҳаммасини ‘темир дафтар’дан чиқарамиз», деди Шоҳистахон Рустамова.

    10.08.2020, 21:06   Изоҳ (0)   11197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга режалаштирилган ташрифи 2020 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда

    10.08.2020, 20:56

    Ўзбекистонда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади

    10.08.2020, 20:33

    Нукусда 10 августдан жамоат транспорти сифатида автобус ҳаракатига рухсат берилди

    10.08.2020, 20:07

    Ўзбекистонда пандемия даврида иш ҳақи даражаси ошгани маълум қилинди

    10.08.2020, 19:55

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

    10.08.2020, 19:08

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгашига раис этиб тайинланди

    10.08.2020, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.