Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида жойлашган чой плантациясида содир бўлган кўчки оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Reuters.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, 8 августга ўтар кечаси 26 кишининг жасади топилган бўлса, 9 августга келиб қурбонлар сони 43 кишига етган.
Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, кучли ёғингарчилик сабаб қутқарув ишлари тўхтатилган, бироқ кейинроқ қидирувлар «сўнгги жасад топилгунга қадар» давом этади.
Ҳиндистон Метеорология департаментининг бир қатор туманларда кучли ёғингарчилик содир бўлиши ҳақида огоҳлантирган, хусусан, кўчки содир бўлган ҳудудда ҳам.
Изоҳ (0)