Беларусда 9 август куни президент сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки расмий маълумотларга кўра, унда сўнгги 26 йилдан бери мамлакатга раҳбарлик қилиб келган Александр Лукашенко 80 фоиз овоз билан олдинда бормоқда. Айни вақтда, мустақил экзит-пол маълумотлари сайловда Лукашенконинг энг асосий рақиби — Светлана Тихановская катта устунликка эришганини кўрсатмоқда.
Овоз бериш жараёни якунига етиши билан, Беларуснинг йирик шаҳарларида норозилик намойишлари бошланди. Пойтахт Минскда милиция намойишчиларга қарата резина ўқлар, сув отувчи машиналар ва ёруғлик-шовқинли гранаталардан фойдаланди. Шунга қарамай, минглаб одамлар кўчаларни тарк этмаяпти, тарқалмаяпти. Айрим жойларда намойишчилар баррикадар қуришга киришган.
Мавзуга доир:Минскда намойишчилар чиқинди бакларидан баррикадалар қуришни бошлади. Уларга қарши резина ўқлар отилмоқда
Мавзуга доир: Минск марказида автозак намойишчилар устига юрди
Изоҳ (0)