Ўзбекистонда 9 август соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони расман 30 197 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, сўнгги 11 соат ичида 279 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Маълум қилишларича, янги касалланиш ҳолатларининг
- 142 таси Тошкент шаҳрида,
- 133 таси Тошкент вилоятида,
- 4 таси Қорақалпоғистонда
«Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли Қ.Я. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 62 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди», — дейилади ССВ ахборотида; шу тариқаси, ССВ ҳисоби бўйича Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 190 нафарга етди.
9 август соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 21 316 киши (жами касалланганларнинг 71 фоизи) соғайган. Айни вақтда 8 691 бемор даволанишни давом эттирмоқда — 1248 нафар беморнинг аҳволи оғир, шундан 274 нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)