«Реал» ҳимоячиси Рафаэл Варан «Манчестер Сити»га қарши ўйиндаги (1:2) хатоларини тан олиб, жамоадошларидан учун қайғуда эканлиги ҳақида гапирди.

Фото: Twitter

«Бу менинг мағлубиятим. Буни тан олишим керак. Бу мағлубият учун мен жавобгарман. Яхши тайёргарлик кўргандик, аммо хатолар қимматга тушди. Жамоадошларим учун таассуфдаман.

Ўйинни яхши ҳис қилаётгандим. Эҳтимол, биз учрашув бошида кўп таваккал қилдик ва бунинг учун яхшигина жазоландик.

Жамоадошларим қўллаб-қувватлади ва бу учун миннатдорман. Бундай ҳолатлар (Варан учрашув давомида икки бор қўпол хатога йўл қўйди, иккала вазият ҳам гол билан якунланди — «Дарё») фаолиятимда камдан-кам юз берган.

Майдондаги шундай зоналар борки, биргина ҳаракат қимматга тушиши мумкин. Бошқа ҳеч қандай изоҳ йўқ», — дейди Варан.

«Реал» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида иккала ўйинда ҳам «Манчестер Сити»га мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Инглиз клуби кейинги босқичда Франциянинг «Лион»и билан куч синашади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!