«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Лион»га қарши баҳсда (2:1) дублга эришди.
Португалиялик футболчи Европа Чемпионлар Лигасида гол уриш борасида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини сезиларли фарқ билан ортда қолдирмоқда. Роналду Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини биринчи бўлиб 130 та етказиб олди ва ушбу мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.
Мазкур кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда бораётган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобида 114 та гол бор. «Реал» ва «Шальке-04» собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес эса 71 та голи билан кучли учликни якунлаб берган.
Роналду 2018 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилади. У Италия чемпионатининг якунига етган мавсумида 33 та ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!