Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 15-турида «Кванжу» 8 август, шанба куни «Поҳанг Стилерс» майдонида меҳмон бўлди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. 62-дақиқада меҳмонлар пенальти ишлаб олди, уни Фелипе голга айлантирди. Ҳаммаси «Кванжу»нинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Ко Ён Чун 90-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Мазкур ўйинда ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов тўлиқ ҳаракат қилди.

«Кванжу» 15 очко билан 9-ўринда кетмоқда. «Поханг» эса (25) 3-поғонага жойлашган.

Кей-Лига

15-баҳси

8 август, шанба

«Поҳанг Стилерс» — «Кванжу» 1:1

Голлар:  0:1 – 62, пенальти Фелипе, 1:1 – 90 Ко Ён Чун

«Поҳанг Стилерс»: Кан Ҳён Му, Ким Сан Вон, Ҳа Чҳан Ре, Ким Гван Сок, Пак Же У (Чон Мин Гван, 70), Сон Мин Гю, Чҳве Ён Чун, Ли Гван Ҳёк (Шим Дон Ун, 18), ЎНил (Ко Ён Чун, 84), Палочевич, Илюченко.

«Кванжу»: Юн Пён Гук, Ашурматов, Ли Мин Ги, Ҳан Ҳи Ҳун, Ҳон Чун Ҳо, Ким Чҳан Су, Ом Вон Сан (Ту Ҳён Сок, 80), Барбоза, Ё Рим, Пак Чон Су, Фелипе.

Огоҳлантиришлар: Барбоза (26), Ким Сан Вон (39), Пак Же У (67), Фелипе (86).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Исроил—Миср чегарасидаги отишма, қабрларга қадалган байроқлар, Rally Мuynak’да ёниб кетган автомобиль — ҳафта суратлари
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Дунё
Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлини миналаб ташлаганини айтди