«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг ҳар иккала ўйинида ҳам «Реал»ни мағлубиятга учратди (2:1, 2:1).
Бу «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола учун мураббийлик фаолиятида «Реал» устидан қозонилган 11-ғалаба бўлди.
Шу тариқа каталониялик мутахассис XXI асрда «Реал»ни энг кўп мағлубиятга учратган мураббийлар рўйхатида биринчи ўринга чиқиб олди. Ундан кейинги ўринларда Диэго Симеоне ва Эрнесто Вальверде бормоқда. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам 9 мартадан «Реал» устидан ғалаба қозонган.
Қайд этиш жоиз, Гвардиоланинг жамоалари «қироллик клуби» билан ўйинларда тўрт марта мағлуб бўлган ва шунча марта дуранг ўйнаган.
Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан ташқари , «Барселона» ва «Бавария» клубларида ҳам фаолият юритган.