• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонга қанча нафас олдириш аппарати ва кислород концентраторлари олиб келингани маълум қилинди

    Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси коронавирус пандемияси даврида ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари ҳамда кислород концентраторларига бўлган талабнинг ошгани сабаб қурилмаларнинг импорти соддалаштирилгани ва мазкур товарлар «яшил» йўлаклар орқали ўтказилаётгани тўғрисида маълумот берди.

    Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги махсус штаби

    Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги махсус штаби

    Таъкидланишича, бу турдаги маҳсулотларни тадбиркорлар томонидан республикага ҳеч қандай тўсиқларсиз олиб кирилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Хусусан, Президентнинг 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ озон, кислород ва аэрозол терапияси учун сунъий нафас олдириш ёки бошқа терапевтик нафас олдириш аппаратларини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда 2020 йил 31 декабрга қадар божхона божи ва акциз солиғидан озод қилинган.

    Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 22 июлдаги қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 октябрга қадар бўлган муддатда кислород концентраторлар импорт қилинганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва реализация қилиш белгиланган.

    Мазкур имтиёзлардан самарали фойдаланган ҳолда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан сўнгги 1 ҳафта давомида республикага қиймати 4,3 миллион АҚШ долларига тенг 394 дона ўпкани сунъий нафас олдириш ускуналари ҳамда қиймати салкам 2,9 миллион долларга тенг 5899 дона кислород концентраторлари келтирилган бўлиб, мазкур тиббий жиҳозлар келтирилган куннинг ўзидаёқ соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган.

    Мазкур товарлар божхона органлари фаолиятига жорий қилинган «Хавфни бошқариш тизими» орқали асосан «яшил» йўлакларда расмийлаштирилган бўлиб, божхона расмийлаштирувига ўртача 1—1,5 соатгача вақт сарфланган.

    «Турли тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида тадбиркорлар эътиборига шуни етказиш лозимки, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ‘2019—2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги фармони талабларига мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан бошлаб импорт дори воситалари (дори субстанциялари бундан мустасно) ва тиббиёт буюмларини ‘эркин муомалага чиқариш (импорт)’ божхона режимига расмийлаштиришда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим ундирилиши ва ушбу йиғим Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбааси сифатида белгиланган», — дейилади хабарда.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 апрелдаги қарорига мувофиқ, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича юридик шахслар томонидан олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод этилган.

    Ҳозирда тадбиркорлар мазкур имтиёзлардан фойдаланиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг info@expertcenter.uz электрон почта манзилига тегишли ҳужжатларни юбориб, қисқа фурсатларда марказнинг ижобий хулосасини олишлари мумкин.

    Шунингдек, тақдим этиладиган ҳужжатлар ва тегишли хулосани тезкорлик билан олиш бўйича қўшимча саволлар юзасидан марказнинг 71-207-02-65 (64) телефон рақамларига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 1108 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

    Бу турдаги тиббий ускуналарнинг асосий қисми республикага ҳаво транспорти орқали олиб келинаётгани сабабли, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг (78) 120-86-30 телефон рақамига куннинг исталган пайтида қўнғироқ қилиб, жавоб олишлари учун барча имкониятлар яратилган.

    Бугунги кунда божхона идораларида товарларни республика ҳудудига олиб кирилгунга қадар дастлабки декларация асосида расмийлаштириш имкониятлари ҳам яратилган бўлиб, тадбиркорлар ушбу имкониятлардан онлайн равишда фойдаланишлари мумкин.

    «Давлат божхона қўмитаси кислород концентраторлари импорти жараёнига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканини маълум қилади», — дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб келиш учун махсус самолёт ажратиш ҳақида кўрсатма берганди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш масаласини ўрганишга бир ҳафта муддат берди

    05.08.2020, 10:57   Изоҳ (0)   26573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарада қолиб кетган 500 га яқин ўзбекистонлик 6 август куни Россияни тарк этиши кутилмоқда

    05.08.2020, 10:25

    Қаршида карантин қоидалари юмшатилиб, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ўз фаолиятини давом эттирмоқда

    05.08.2020, 09:44

    COVID-19’ни даволашда қандай дори-дармонлар қўлланилилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди

    05.08.2020, 09:14

    Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вафот этди. У вилоятда коронавируснинг иккинчи қурбони ҳисобланади

    05.08.2020, 08:45

    Президент қарори билан аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартибларининг автоматлаштирилиши белгиланди

    05.08.2020, 07:20

    Сурхондарёда «Сурхон» ва «Алпомиш» кураш мажмуаларида COVID-19 беморларини даволаш учун 592 ўринли тақсимот пункти барпо қилинди

    05.08.2020, 06:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Исроил ва Эрон сулҳга эришганини айтди. Теҳрон буни рад этди

    Дунё | 24 июн, 09:01

    Исроил Эронга ҳужум тез орада тугаши ҳақида АҚШни огоҳлантирди

    Дунё | 24 июн, 08:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” ва “Ботафого” кейинги босқичда. “Атлетико” турнир билан хайрлашди (видео)

    Спорт | 24 июн, 07:44

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.