Россия—Қозоғистон чегараси яқинидаги Оренбург ва Самара вилоятларида тўпланиб қолган 3,5 мингдан ортиқ Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанларига юбориш бошланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Оренбург вилояти расмийларининг маълумотларига кўра, Россия—Қозоғистон чегарасида — Оренбургнинг Бузулук тумани ва Самара вилоятида 3 минг Қирғизистон фуқароси ҳамда 500 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси тўпланган.
«Бузулук тумани ва Самара вилоятида ҳудудидаги Қирғизистон фуқаролари бугун ҳамда эртага Қозоғистон чегараси орқали ватанига юборилади. Қирғизистонга жўнатиладиган фуқароларнинг умумий сони 3 мингга яқин. Шунингдек, 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси уйга қайтиш имкониятини кутиб турибди. Дастлабки келишувларга кўра, улар 6 август куни чегарани кесиб ўтишлари мумкин. Улар ўз ватанига темир йўл транспорти орқали жўнаб кетади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Россиянинг Самара вилоятида қолиб кетган қарийб 500 нафар ўзбекистонлик ортга қайтиш учун Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишга урингани тўғрисида хабар берилганди.
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистоннинг коронавирус пандемияси туфайли давлат чегараларини ёпгани оқибатида ватанга қайта олмаяпти. Июль ўрталарида чегара яқинидаги чодирларда минглаб ўзбекистонликларнинг қолиб кетгани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)