• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    COVID-19’ни даволашда қандай дори-дармонлар қўлланилилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, «COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар» нинг олтинчи нашрида шифокор назорати асосида қўлланиладиган дори-дармонлар ҳам келтириб ўтилган.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Қайд этилишича, мазкур қўлланмани ишлаб чиқиш гуруҳига Ўзбекистоннинг таниқли ва нуфузли олимлари билан бирга, айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни бевосита даволашда иштирок этаётган шифокорлар, хусусан, реаниматолог ва бошқа тор соҳа врачлари киритилган ва улар томонидан ўз тажрибасида самарали деб топилган дори воситалари тавсия этилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Оқилов беморларни даволашда қўлланилиши белгиланган дори воситалари ҳақида батафсил маълумот берди:

    Беморлар билан мулоқотда бўлганлар учун:

    •  «Гидроксихлорохин» (ҳомиладор аёллар, болалар, 65 ёшдан ошган беморлар, юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиши мумкин эмас).
    Касаллик клиник белгиларсиз кечганда:
    • «Гидроксихлорохин» (шифокор тавсиясига кўра);
    • «Цинк» препаратлари;
    • D витамини;
    • C витамини;
    COVID-19’нинг енгил шаклида:
    • «Парацетамол»;
    • «Ибупрофен»;
    • «Фавипиравир»;
    • «Гидроксихлорохин»;
    • «Цинк»;
    • «D Витамин»и;
    • «C Витамин»и;
    • «Нафазолин», «Ксилометазолин» (бурун учун, ринореяни даволашда);
    • «Азитромицин» (шифокор қарорига кўра).
    COVID-19’нинг ўрта оғир шаклида:
    • «Парацетамол»;
    • «Ибупрофен»;
    • «Фавипиравир» ёки «Ремдесивир»;
    • Антикоагулянтлар («Эноксапарин»);
    • Антиагрегантлар («Ацетилсалицил кислотаси»);
    • Кортикостероидлар («Дексаметазон»);
    • Антибиотиклар (шифокор тавсиясига кўра).
    COVID-19’нинг оғир шаклида:
    • «Парацетамол»;
    • «Ибупрофен»;
    • «Ремдесивир»;
    • Антикоагулянтлар («Эноксапарин»);
    • Антиагрегантлар («Ацетилсалицил кислотаси»);
    • Кортикостероидлар («Дексаметазон»);
    • Сефалоспоринлар + макролидлар;
    • Парентерал ацетилсистеин ва бошқалар
    Ўткир нафас олиш қийинлашуви синдромида:
    • Антикоагулянтлар («Эноксапарин»);
    • Антиагрегантлар («Ацетисалицил кислота»);
    • Кортикостероидлар («Дексаметазон»);
    • Парентерал ацетилсистеин;
    • «Омепразол», «Ранитидин» ва бошқалар.
    Сепсис ва сепсик шокда:
    • Н2 рецепторлари антагонистлари ёки Протон помпаси ингибиторлари («Ранитидин», «Омепразол»);
    • Кортикостероидлар («Дексаметазон»);
    • Прокинетик дорилар («Метоклопрамид», «Домперидон», «Эритромицин») ва бошқалар.

    Болалар, ҳомиладор аёллар, юрак аритмия касаллиги билан оғриган беморлар учун «Хлорохин» ва «Гидроксихлорохин» (+/- «Азитромицин») шунингдек, бошқа беморларни даволашда терапевтик ёки профилактик мақсадларда антибиотиклар буюриш, вирусга қарши препаратлар («Лопинавир»/«Ритонавир», «Ремдесивир», «Умифеновир»), иммуномодуляторлар («Тоцилизумаб», «Интерферон-1а», «Интерферон-алфа-2б«), интерферон индукторлари ва иммуностимуляторли дорилар, метаболик дорилар тавсия этилмайди.

    Касалликнинг ҳар қандай даражасидан қатъи назар ҳар бир дори воситаси шифокор тавсиясига кўра ва унинг назорати остида қабул қилиниши шарт.

    Уй шароитида даволанаётган беморларга осма уколлар (капелница)дан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

    16 июль куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатга «Гидроксихлорохин», «Азитромицин», «Парацетамол», «C Витамин» каби дори-дармонлар киритилган. 19 июлда эса Республика махсус комиссияси аъзоси, профессор Феруза Ҳамробоева ЖССТ самарасиз деб топган «Гидроксихлорохин» препарати Ўзбекистонда нега қўлланилаётганига изоҳ берган ва коронавирусга қарши курашда сезиларли ютуқларга эришган Хитой билан вебинарлар ўтказилаётгани, клиник протокол бир умрлик ҳужжат эмаслиги, у доим қайта кўриб чиқилишини айтганди. Кейинчалик Ҳамробоеванинг ўзи «Тез ёрдам» кўрсатувида 13 июлда дори даволаш протоколидан олиб ташлангани, расмий протокол кўриб чиқилгани ва бепул тарқатилувчи тўртталик дори-дармон гуруҳи ичидаги «Гидроксихлорохин» даволаш протоколидан чиқарилганини билдирган.

    Кейинчалик «Миллий ТВ» телеканалидаги «Тез ёрдам» кўрсатувида иштирок этган Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Ёдгорова Клара Тоҳировна Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа кўплаб давлатлар томонидан зарарли деб топилган «Плаквенил» дори воситасини даволаш протоколлардан чиқариб ташлаш ҳақида гапиргач, унга нисбатан таҳдидлар бўлганини маълум қилган.

    Республика махсус штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов «Плаквенил» билан 12 мингга яқин беморни тузатиб касалхоналардан чиқариб юборилганини айтиб бу борадаги баҳснинг кескинлашишига сабабчи бўлди. Германиялик профессор Вернер Бер дунёда «Плаквенил»ни қўллаш бўйича аниқ кўрсатма йўқлигини таъкидлаган.

    АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи 31 июль куни Конгресснинг Вакиллар палатасида коронавирус инқирози бўйича тузилган комиссия олдида ҳисобот берган ва «Гидроксихлорохин»нинг коронавирусга қарши самараси бирор мукаммал тадқиқотда исботланмаганини айтган.

    3 августда Ҳабибулла Оқилов ушбу доридан воз кечилганидан кейин Ўзбекистонда касаллик кўрсаткичлари салбий томонга ўзгаргани туфайли препарат яна протоколга киритилгани ва касалликка чалинганлар билан биринчи мулоқот қилганларга тавсия этилаётганини маълум қилди.

    05.08.2020, 09:14   Изоҳ (0)   73089
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вафот этди. У вилоятда коронавируснинг иккинчи қурбони ҳисобланади

    05.08.2020, 08:45

    Президент қарори билан аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартибларининг автоматлаштирилиши белгиланди

    05.08.2020, 07:20

    Сурхондарёда «Сурхон» ва «Алпомиш» кураш мажмуаларида COVID-19 беморларини даволаш учун 592 ўринли тақсимот пункти барпо қилинди

    05.08.2020, 06:00

    Ўзбекистонда 4 август куни 746 кишида коронавирус аниқланди. Етти киши вафот этгани маълум бўлди

    05.08.2020, 00:18

    Андижонда 18 ёшли йигит севган қизини рашк қилиб 30 ёшли эркакни ўлдириб қўйди

    04.08.2020, 23:16

    Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд аҳоли билан ишлашда янги, шаффоф ва адолатли тизим йўлга қўйилишини маълум қилди

    04.08.2020, 22:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.