Англия Премьер Лигаси июль ойининг энг яхши мураббийи номини маълум қилди.
Сўровнома натижаларига кўра, «Саутҳэмптон» бош мураббийи Ралф Ҳазенҳюттл ойнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди. Унинг қўл остидаги жамоа июль ойида олти ўйин ўтказиб, уч ғалаба ва учта дуранг қайд этди. Эътиборлиси «Саутҳэмптон» ўтган ойда «Манчестер Сити»ни мағлуб этган (1:0) ва «Манчестер Юнайтед»дан очко тортиб олганди (2:2).
52 ёшли мутахассис ушбу совринни қўлга киритган илк австриялик мураббийга айланди.
Мазкур соврин учун шунингдек, Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед»), Жозе Моуриньо («Тоттенҳэм») ва Дэвид Моес («Вест Ҳэм») каби мутахассислар кураш олиб борганди.
A fine finish to the season!@SouthamptonFC's Ralph Hasenhuttl is the @BarclaysFooty Manager of the Month for July 👏👏#PLAwards pic.twitter.com/aIOGDkgHUv
— Premier League (@premierleague) August 5, 2020
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)