Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинларига ҳакамлар тайинланди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида маълум қилинди.
«Манчестер Сити» ва «Реал Мадрид» жамоалари ўртасидаги учрашувни Феликс Брих бошчилигидаги германиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Марк Борш ва Штефан Лупп ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам — Даниэль Зиберт.
«Ювентус» — «Лион» учрашуви эса яна бир немис ҳаками Феликс Сваерга ишониб топширилди. Ассистентлар — Торстен Шиффнер ва Марко Ахмюллер (иккиси — Германия). Тўртинчи ҳакам — Тасос Сидиропулос (Греция).
Учрашувлар Тошкент вақти билан 7 августдан 8 августга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Илк учрашувда «Манчестер Сити» меҳмонда «Реал»ни 2:1 ҳисобида енгган. «Лион» эса ўз уйида «Ювентус»дан минимал ҳисобда устун келган — 1:0.
Бэйлдан Манжукичгача. Чемпионлар Лигасида «қайчи» усулида урилган 5 та гол (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)