Флорида штатида кўча бўйлаб ахлат қути судраб юрган айиқ видеога олинди, деб хабар беради, «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Видео муаллифи Бретт Лонгонинг сўзларига кўра, у уйи ёнидаги хавфсизлик камерасидан сигнал олган. Бретт қурилмани улаб қараганида ҳовлида иккита қора айиқ юрганини кўрган. Видеода айиқлардан бири яшил ахлат қутисини бир четга судраб, уни майсазорга томон қулатгани тасвирга тушган.

Лонго ҳазил билан бу айиқ унга ахлат йиғишда ёрдам бермоқчи бўлганини айтган.