Австралиялик олимлар ўтган бир йил ичида ҳашорат ва ўсимликларнинг 164 та янги турини аниқлади. Уларнинг айримлари эса Marvel олами қаҳрамонлари шарафига номланган, деб хабар беради «film.ru».
Шундай қилиб, мамлакатда Дэдпул (Humorolethalis sergius), Қора Бева (Daptolestes feminategus), Локи (Daptolestes illusiolautus) ҳамда Тор (Daptolestes bronteflavus) номли пашшалар пайдо бўлган. Шунингдек, пашшалардан бири «оқ мўйлов ва қора кўзойнак» кўринишда бўлгани сабаб Marvel Comics собиқ директори Стэн Ли шарафига номланган — Daptolestes leei.
Аввалроқ Эрондаги олимлар янги ўргимчак турини актёр Хоакин Феникс шарафига, нидерландиялик олимлар эса янги қўнғиз турини афсонавий инглиз гуруҳи — The Beatles шарафига номлагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)