• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маҳалла вазирлиги расмийси Президент фармони бўйича муҳтожларга пул ҳали тарқатилмаганини маълум қилди

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони бўйича пул маблағлари тарқатилгани, бироқ эҳтиёжманд бўлишига қарамай, мурожаатчилардан бирининг оиласига пул берилмагани юзасидан саволга жавоб қайтарди.

    Саодат Боймирзаева

    Саодат Боймирзаева
    Фото: «Дарё»

    «Ҳурматли юртдошлар, ушбу фармон бўйича назарда тутилган пул маблағлари ҳали тарқатилгани йўқ. Бу борада тегишли рўйхатлар қайта кўриб чиқилмоқда, аҳолининг эҳтиёжмандлик даражаси аниқланмоқда. Сиз назарда тутган пул маблағлари Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги 346-Ф-сонли фармойиши асосида тарқатилди.

    Саволингиздан келиб чиқсак, сиз ўзингиз яшайдиган маҳаллага мурожаат қилишингиз керак. Мурожаатингиз кўриб чиқилиб, сизга ёрдам кўрсатилади ёки асосли тарзда хулоса берилади», – деган Боймирзаева.

    Брифингда маҳалла раиси бир марта сайланса, ўн йиллаб ишлаб юравериши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берилган.

    «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари маҳалла раисларини тўғридан-тўғри бўшатиш ваколатига эга эмас.

    Зеро, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонуннинг 4-моддасида белгилаб қўйилганидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маҳаллаларни қўллаб-қувватлайди, уларнинг самарали фаолият олиб боришига кўмаклашади. Ўз фаолиятига номуносиб деб топилган маҳалла раислари ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига тавсия бериши мумкин.

    Маҳалла раиси сайланади, уни халқ сайлайди. Халқ томонидан ишонч билдирилиб сайланган раис ўз ишига масъулият билан ёндашмаётган экан, аҳолининг ўзи уларнинг фаолиятига баҳо бериши керак. Маҳалла фаолиятига бефарқ бўлмаган фуқаро ўз маҳалласи раиси фаолияти бўйича бемалол фуқаролар йиғини билан маслаҳатлашиб қонуний баҳо бериши мумкин.

    Ушбу қонуннинг 24-моддасига кўра, Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади:

    • у ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
    • фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) умумқабул қилинган ахлоқ, одоб нормаларини қўпол равишда бузувчи, раис (оқсоқол) мақомини бадном қилувчи ва фуқаролар йиғини обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар ва ножўя ишлар содир этган, шунингдек ўз вазифаларини мунтазам равишда узрли сабабларсиз бажармаган тақдирда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан қарор қабул қилинганда;
    • у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
    • унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
    • у суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
    • у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
    • у соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
    • у вафот этганда.
    Хабарингиз бор, 2019 йил май ойида маҳалла фуқаролар йиғини раислари сайлови бўлиб ўтган. Орадан 1 йилдан ортиқ вақт ўтди ва ушбу даврда 501 нафар маҳалла раиси ишдан бўшаган. Шундан 394 нафари ўз хоҳишига кўра, 16 нафари ҳокимият ёки бошқа идоралар тавсиясига кўра, 6 нафари хизмат вазифасини суиистеъмол қилгани учун, 65 нафари бошқа ишга ўтгани муносабати билан ишдан бўшаган. 26 нафари вафот этган.

    2020 йилда 283 нафар фуқаролар йиғинлари раиси ишдан бўшаган», – дея саволга жавоб берган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 июль куни «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаган. Фармонга кўра, пандемия шароитида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар»га) киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилага республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пули берилиши кўзда тутилган.

    Шунингдек, 30 июлда Ўзбекистон ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилган.

    1 август куни тушдан кейин Тошкент шаҳар Сергели туманида аҳоли вакиллари туман ҳокимлиги биноси атрофида тўпланди. Тўпланганлар Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилалар учун 30 июндан бошлаб берилаётган нақд пул шаклидаги маблағларнинг масъуллар томонидан тўғри тақсимланмагани давоси, шунингдек, маблағлар тақсимланишидаги айрим тушунмовчиликлар сабаб норозилик билдирган. Тошкентнинг Сергели тумани «Ҳумо» маҳалласида нақд пул шаклидаги бир марталик ёрдам пули масаласида маҳалла аҳолиси ва маъмурияти ўртасида юзага келган зиддиятли ҳолат акс этган видеоёзув тарқалган. Ушбу можаро сабаб Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маҳаллага бориб аҳоли билан учрашган ва у пул олиши керак бўлганлар рўйхатини аҳолининг ўзи тузиб беришини таклиф қилган.

    Бундай ҳолат Тошкентдан ташқари Хоразмда ҳам кузатилган. Тегишли видеода аҳолига 1 миллион сўм ўрнига 700 минг сўм тарқатилётгани, агар шунга рози бўлишмаса кейинги ёрдам пулини бермаслик билан таҳдид қилингани айтилган. Маҳалла вазирлиги бу каби воқеаларга жавобан ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқлигини билдирган.

    02.08.2020, 06:22   Изоҳ (0)   7304
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 август куни 774 кишида коронавирус аниқланиб, антирекорд янгиланди. Етти киши вафот этгани маълум бўлди

    02.08.2020, 00:40

    Тошкентда 193 кишида коронавирус қайд этилди. Ўзбекистон бўйича касалланганлар сони 24 783 кишига етди

    01.08.2020, 23:42

    Ўзбекистонда 835 киши коронавирусдан тузалди. Кетма-кет 6-кун соғайиш бўйича рекорд янгиланмоқда

    01.08.2020, 23:29

    Тошкентда коронавирусга чалинган 64 ва 67 ёшли эркаклар Зангиотадаги шифохонада вафот этди

    01.08.2020, 23:10

    Тошкент шаҳар ҳокими Сергели тумани «Ҳумо» маҳалласида ёрдам пули тарқатишда келиб чиққан можаро сабаб, у ерга бориб аҳоли билан учрашди

    01.08.2020, 22:54

    Самарқандда ариқ устидаги темир панжара орасига оёғи кириб қолган 9 ёшли қиз қутқариб олинди (видео)

    01.08.2020, 22:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мираброр Усмонов кубоги-2025. Ўзбекистон Саудия Арабистони дарвозасига 3 та гол урди (видео)

    Спорт | 23 июл, 10:23

    Украинадаги урушнинг 2026‑йилги ҳарбий харажатлари очиқланди

    Дунё | 23 июл, 10:23

    Сенат чиқинди хизматидан қарзи борлар электрга тўлов қилолмаслиги бўйича муаммолар борлигини кўрсатди

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:59

    Рэшфорд “Барселона”да асосий таркиб учун қайси футболчи билан рақобатлашиши маълум бўлди

    Спорт | 23 июл, 09:55

    Россия эстрадасининг энг бадавлат санъаткорлари: улар қанча пул ишлаб топади?

    Лайфстайл | 23 июл, 09:50

    Трамп Япония, Филиппин ва Индонезия билан савдо битимларини тузди

    Дунё | 23 июл, 09:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.