Ўзбекистонда 1 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 295 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 24 304 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 191 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 53 нафари Тошкент вилоятида;
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 16 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 13 нафари Фарғона вилоятида;
  • 4 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 14 464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (59 фоиз) соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобига кўра, мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 143 кишига етган. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 149 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 9697 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда.