Тошкентда коронавирусга чалинган 75 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 75 ёшли К.Х.да 26 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва оғир ҳолатда Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.
Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобига кўра, 75 ёшли К.Х. коронавируснинг 142-қурбонига айланди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 149 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)