«Милан» ва «Рома» собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Шанхай Шеньхуа»да тўп сураётган Стефан ал-Шаарави ўз клуби томонидан бир нечта ўйинларга четлатилди. Бу ҳақда The Paper in Shanghai хабар берди.
Гап шундаки, ал-Шаарави Хитой чемпионатининг биринчи туридан ўрин олган «Гуанчжоу Эвергранд»га қарши ўйинда ўзининг эрта алмаштирилганидан норози бўлганини очиқчасига намойиш этган. Италиялик футболчи учрашувнинг 55-дақиқасида алмаштирилгач, захира ўриндиғига ўтирмасдан, бирданига кийиниш хонасига кириб кетган.
Маълумот учун, Хитой клуби ал-Шааравини «Рома»дан 2019 йилнинг ёзида 18 миллион евро эвазига сотиб олган. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган. У клуб сафида 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)