• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футболнинг буюк масони — Мирослав Клозе ҳақида

    XVIII аср бошларида Европада яширин жамият вужудга келади. Бу жамият масонлар ҳаракати деб ном олади. Масон атамаси эски француз тилидан сўзма-сўз таржима қилинганда озод тош терувчи деган маънони англатар экан. Айнан ушбу жамият тўғрисида инсонлар орасида бир неча юз йиллардан буён турли хил афсона ва миш-мишлар юради. Бунга яққол мисол қилиб, бутун сайёрани уйда ўтиришга мажбур қилган ва кўплаб инсонларни ҳаётдан олиб кетган СОVID-19 коронавирусини келтириш мумкин. Лекин уларнинг (масонлар) чиндан ҳам борлигига ва вирус ҳам айнан улар томонидан «яратилганига» ҳеч кимда ҳеч қандай далил-исбот йўқ.

    Германия терма жамоаси собиқ аъзоси Мирослав Клозенинг масонлар билан қандай алоқаси бор дейсизми? Йўқ, топа олмадингиз, унинг масонлардан экани ҳақида маълумот у ёқда турсин миш-миш ҳам тарқалмаган. Уни ушбу жамият билан «боғлайдиган» ягона нарса бу — унинг ўзи каби оддий бўлмаган ҳаётидир.

    Муваффақиятсизликка учраган «озод тош терувчи» (масон)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Отаси — футболчи, онаси — гандбол ўйинчиси. Оиладаги ягона фарзанд улғайгач ким ҳам бўларди? Афсуски, яна топа олмадингиз: қурувчи! Асли польшалик бўлган муҳожир оила ғарибгина кун кечиргани боис ёлғиз фарзандининг профессионал тарзда футбол билан шуғулланишни қатъиян ман этади. Ва уни дурадгорлик, сўнгра эса тош терувчилик курсларига беради. Мирослав фақат бўш вақтларидагина тўп тепарди, холос. Бўлажак Жаҳон чемпионида 20 ёшгача тузукроқ шуғулланиш имконияти ҳам бўлмайди. Бу вақтга келиб, у ҳаваскорлар жамоаси бўлган «Ҳомбург» клубида тўп сурарди ва аллақачон профессионал клублар назарига тушиш бўлганди.

    Кайзерслаутернлик сеҳргар

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Мен 40 йилдан бери ушбу соҳадаман, бироқ бунга ўхшаш воқеани эслай олмайман. Бу жуда ажойиб!», — деганди «Кайзерслаутерн» президенти Клозенинг клубга келиб қолиши ҳақида.

    22 ёшида юқори дивизионда ҳаракат қиладиган клубнинг асосий таркибига кирган Клозе биринчи мавсумининг ўзидаёқ 11 та гол уриб, жамоанинг асосий ҳужумчисига айланди ва ҳатто, клубни Бундеслига ғолиби қилишига бир бахя қолади.

    Германия терма жамоаси қироли

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    «Кайзерслаутерн»га келганидан уч йил ўтгач, Клозе учун бирданига иккита миллий жамоа кураш олиб боради: Польша ва Германия. Мирослав эса немислар таклифини қабул қилди ва Саудия Арабистонига қарши кечган дебют учрашувида ҳет-трик қайд этади. Шундан кейин Клозе номи том маънода терма жамоа билан биргаликда ўсиб бораверди. У футбол тарихида кетма-кет тўртта Жаҳон Чемпионатида совриндор бўлган ва кетма-кет тўртта Жаҳон чемпионатида иккитадан кам гол урмаган ягона футболчи ҳисобланади. Бу дегани, футболчи камида 16 йил давомида юқори даражада ўйнаши керак. Германия терма жамоасида эса футболчилар тақчиллиги кузатилган давр бўлмаган. Бундан ташқари, Клозе 36 ёшида терма жамоада Герд Мюллернинг «абадий» рекордини янгилайди: 62 та ўйинда 68 та гол. Собиқ тош терувчининг ҳисобида эса 71 та гол бор.

    Футболнинг олий жаноб рицари

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Германиядаги фаолияти давомида Мирослав икки бор ҳакамлардан унга ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини бекор қилишни сўрайди. Биринчи марта «Кайзерслаутерн»да, иккинчисида эса «Вердер» сафида. «Лацио»га ўтганидан сўнг «Наполи»га қарши ўйинда Мирослав италиялик футбол мухлисларни ҳайратда қолдиради: у «Наполи» дарвозасига тўп киритади, ҳамма унинг голни нишонлашини кутаётганида бир вақтда у майдон марказига келиб, тўп қўлига тегганини айтиб, ҳакамдан голни бекор қилишни сўрайди. Гол бекор қилинди, римликлар 0:3 ҳисобида мағлуб бўлади, аммо бутун стадион ўрнидан туриб футбол рицарини олқишлайди.

    Авлиё

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Футбол мухлислари Жаҳон Чемпионати финалларидаги энг «кеч» урилган гол Марио Гётцега тегишли эканини яхши билади. 2014 йилги Бразилия яшил майдонларида ўтган мундиалнинг финал учрашувида ғайриоддий ҳодиса (тасодиф) юз беради. Танаффус вақтида Клозе Гётценинг ёнига келиб, ўзига хос психотерапия сеансини ўтказади ва унга шундай дейди: «Ҳозир сен менинг ўрнимга тушасан ва гол урасан». Учрашувнинг 88-дақиқасига келиб, Клозе ўз ўрнини айнан Гётцега бўшатиб беради. Кейин нима бўлганини эса яхши биласиз...

    Шундан кейин ҳам қандай қилиб мўъжизаларга ишонмаслик мумкин?!

    «Яндекс Дзен» материали асосида Билол ЭРКИН тайёрлади

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    31.07.2020, 13:00   Изоҳ (0)   21257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Сити» 43 миллион еврога нидерландиялик ҳимоячини сотиб олади

    31.07.2020, 12:01

    Европанинг энг кучли клублари рейтинги эълон қилинди. «Бавария» етакчи, «Реал» топ-3 да ҳам йўқ

    31.07.2020, 11:31

    «Манчестер Сити» Еврокубоклардан четлатилиш масаласидаги апелляция судида ёлғон далиллар келтирганликда айбланмоқда

    31.07.2020, 11:00

    «Барселона» — «Наполи» учрашуви »Камп Ноу»да бўлмайдими? УЕФА баёнот берди

    31.07.2020, 10:32

    Андреа Пирло «Ювентус»нинг ёшлар жамоасига бош мураббий бўлди

    31.07.2020, 10:00

    «Интер» Лионель Мессига 260 млн евролик шартнома таклиф қилмоқчи

    30.07.2020, 23:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ла Лиганинг 2025/26 йилги мавсумида “Барселона” ғалаба қозонади — Opta

    Спорт | 13 август, 09:34

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсда қандай сақланади?

    Дунё | 13 август, 09:33

    Қўқонда 120 минг доллар қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 август, 09:15

    Оқ уйда ишлаган, Оксфордни битирган, илмий даража олган: Голливуднинг энг ақлли актёрлари

    Кино | 13 август, 09:10

    “Украина келажакдаги уруш учун Россияга таянч бўладиган ҳудудларини бермайди” — Зеленский

    Дунё | 13 август, 09:07

    Марказий банк икки ойда 23 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 13 август, 08:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.