Германиянинг Der Spiegel нашри «Манчестер Сити»ни Спорт арбитраж судида (CAS) кўрилган масала вақтида ёлғон далилларни тақдим этганликда айблади.
Аввалроқ УЕФА «Манчестер Сити»ни молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлиги сабаб икки йил муддатга Еврокубоклардан четлатган ва 30 миллион евро миқдорида жаримага тортганди. Клуб CAS’га апелляция берди ва суд дисквалификация бекор қилди, шунингдек, жарима миқдорини 10 миллион еврога туширди.
Немис нашрининг хабарига кўра, «шаҳарликлар» директори Саймон Пирс суд жараёнида ҳомийлик пуллари ўтказмаси билан шуғулланмаганини айтиб, ёлғон кўрсатма берган. Нашр ушбу айбловга Пирс ва «Манчестер Сити»нинг титул ҳомийси Etihad Airways тижорий директори Питер Баумгартнер билан ёзишмаларини илова қилган.
Мавзуга доир: Моуриньо «Манчестер Сити»нинг Чемпионлар Лигасидан четлатилмагани ҳақида: «Бу шармандали қарор»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)