• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан ўзбекистонликларга йўллаган табригида мамлакатда коронавирусга қарши кураш учун давлат бюджетидан яна 2,5 триллион сўм ажратилишини маълум қилди.

    Қуйида Президентнинг табриги тўлиқлигича тақдим этилади.

    Қадрли ватандошлар!

    Бутун ислом олами қаторида дин-у диёнатли, эътиқоди мустаҳкам халқимиз катта интиқлик билан кутиб олаётган муборак Қурбон ҳайити билан сиз азизларни, юртимиздаги барча мусулмон умматини чин қалбимдан самимий табриклайман.

    Кўҳна тарихимиз давомида юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини ҳар томонлама барқарор этиб келаётган бу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

    Ушбу муқаддас айёмда сизларга, бутун эл-юртимизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт-у саодат тилайман.

    Дунё давлатлари қатори мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаган оғир синов — коронавирус пандемияси шароитида биз Қурбон ҳайитининг жамиятимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни ва улкан аҳамиятини янада чуқур ҳис этмоқдамиз.

    Айниқса, бу қутлуғ байрамнинг моҳиятида мужассам бўлган эзгу ва савоб ишлар қилиб яшаш, ўзаро ёрдам, меҳр-саховат, сабру қаноат, шукроналик, тинчлик ва соғликни қадрлашдек улуғ фазилатлар бугун алоҳида аҳамият касб этмоқда.

    Шу маънода айнан мана шундай муқаддас қадриятларимиз бугунги мураккаб вазиятда эл-юртимизга қўшимча куч-ғайрат, чидам ва бардош ато этмоқда, десак тўғри бўлади.

    Давлатимиз ва жамиятимиз томонидан кўрилаётган барча чора-тадбирларга қарамасдан, минг афсуски, юртдошларимиз орасида ушбу касалликдан вафот этганлар ҳам бўлди. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин қалбимдан ҳамдардлик билдириб, барчаларига сабр-бардош тилайман, марҳумларнинг охиратлари обод бўлишини Яратгандан сўраб қоламан.

    Албатта, пандемия туфайли оммавий тадбирларни, жумладан, Қурбон ҳайити билан боғлиқ маросимларни жамоат бўлиб адо этишда айрим чекловлар вужудга келганини мавжуд вазият тақозоси сифатида барчамиз яхши тушунамиз.

    Муқаддас Қуръони каримнинг бир неча ўринларида хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик экани алоҳида таъкидланган. Бу каби пурмаъно ҳикматлар бугунги синовли кунларда жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват, ўзаро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг тобора юксалиб боришида акс этмоқда.

    Дарҳақиқат, ушбу оғир синов дамларида Аллоҳ таолонинг ўзи эзгу ва савоб амаллар учун янги имконият эшикларини очиб бермоқда. Хусусан, пандемия туфайли ишидан, доимий даромад манбайидан узилиб қолган, ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак беришни юртдошларимиз ўзларининг инсоний бурчи, деб қабул қилаётгани таҳсинга лойиқдир. Зеро муқаддас ҳадисларда келтирилганидек, ҳақиқий мусулмон ўзига раво кўрганини биродарига ҳам раво кўради.

    Айниқса, ҳалол меҳнати орқасидан жамғарган маблағини қариндош-уруғлари, маҳалладоши ёки юртдошининг оғирини енгил қилиш учун холис ният билан ҳадя этган, меҳр-оқибатли, инсоф-диёнатли ва жонкуяр инсонларга Яратганнинг ўзи ажру мукофотини беради, албатта.

    Ана шундай олижаноб юртдошларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатимизда ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати бугунги кунда том маънода қудратли кучга айланди.

    Ўтган қисқа вақт давомида ушбу ҳаракат доирасида амалга оширилган улкан ҳажмдаги хайрия тадбирлари ва меҳр-мурувват амаллари ҳам шундан яққол далолат беради.

    Ана шу эзгу ишларимизнинг мантиқий давоми сифатида ҳамда пандемия даврида доимий даромад манбайига эга бўлмаган, кам таъминланган, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли қатламларини ва оилаларни ҳамда иқтисодиётни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида аввал ажратилган 10 триллион сўм маблағга қўшимча равишда бугун мен имзолаган фармонга мувофиқ, республика бюджетидан яна қарийб 2,5 триллион сўм маблағ йўналтириш белгиланди.

    Шу билан бирга, жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиб келаётган диний соҳада хизмат қилаётган вакилларни моддий рағбатлантириш ҳамда жойларда хайр-у саховат, мурувват борасида амалга оширилаётган ишларни, жаҳолатга қарши маърифат руҳидаги кенг қамровли тадбирларни янги босқичга кўтариш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ажратилди.

    Азиз юртдошлар!

    Биз орзу-ниятлари пок ва улуғ халқмиз. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратларининг: «Муроди кўпнинг Ҳаққа итоати ҳам кўп бўлади», деган сўзларида теран маъно мужассам.

    Ер юзига Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турган ушбу саодатли айёмда дунёнинг олис-яқин мамлакатларидаги барча мўмин-мусулмон биродарларимизни, хорижий дўст ва ҳамкорларимизни ҳам Қурбон ҳайити билан қизғин табриклаб, уларга мустаҳкам тинчлик, бардавом тараққиёт тилайман.

    Сиз, азиз ва муҳтарам ватандошларимизни Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этаман.

    Барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, Яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғуларимиз янада зиёда бўлишини сўраб қоламан.

    Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файз-у барака ҳеч қачон аримасин!

    Эзгу интилиш ва ишларимизда Аллоҳ таоло ҳамиша мададкор бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июль куни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда нишонланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия вақтида Қурбон ҳайити намози мусулмонлар зиммасидан соқит бўлганини маълум қилди. Қурбон ҳайити куни бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда карантин шароитида қурбонлик қилиш тартиби маълум қилинди
    • Ички ишлар вазирлиги Қурбон ҳайити куни ҳаракат чекланганда қурбонликларни етказиш масаласига изоҳ берди

    30.07.2020, 20:11   Изоҳ (0)   27036
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирусга чалинган

    30.07.2020, 19:51

    Қибрайда 1933 йилда қурилган Қодирия ГЭС модернизация қилинди

    30.07.2020, 19:40

    Ўзбекистонда 540 нафардан ортиқ тиббиёт ходими коронавирусга чалинган

    30.07.2020, 19:27

    «Ислом Каримов билан ўртамизда ҳеч қачон ҳеч нарса бўлмаган». 20 йилдан буён АҚШда яшаётган сиёсий шарҳловчи Лола Ҳотамова билан интервью

    30.07.2020, 19:10

    Ўзбекистонда 31 июль куни ҳаво ҳарорати пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади

    30.07.2020, 18:39

    Тошкент шаҳрида ҳарорати кўтарилган беморлар бўйича тез ёрдам чақируви 1,2 мартага камайгани маълум бўлди

    30.07.2020, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Эроннинг учта ядровий объектига зарба берди

    Дунё | 22 июн, 09:20

    Ўзбекистонда давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

    Ўзбекистон | 22 июн, 09:05

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” баҳсида еттита гол урилди

    Спорт | 21 июн, 23:00

    Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:50

    Панамада фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Дунё | 21 июн, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.