• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пахтаободликлар электр токидаги муаммо сабаб «Дарё»га шикоят қилди. Масъуллар эса журналистга мурожаат қилган аҳолини жазолашга уринмоқда

    Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани «Қайир» маҳалласида яшовчи аҳоли ҳудудда электр таъминотида муаммо борлигини, мазкур масала уч йилдан буён ечимини топмаётганини айтиб, шикоят қилди. «Дарё»га мурожаат қилган аҳолининг айтишича, масъуллар аҳолини уч йилдан бери алдаб келади.

    Муталибжон Абдукаримов

    Муталибжон Абдукаримов
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида ҳудудда бўлди.

    Айтилишича, аҳоли яшовчи ҳудуд Президентнинг 2016 йил 23 ноябрдаги қарорига асосан туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ишлаб чиқилган 2017—2021 йилларда аҳоли турар жой массивларида янги электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича дастурга киритилган. Шунга кўра, Миянда кўчасига 2019 йилнинг август—сентябрь ойларида бир дона трансформатор ўрнатиш ва янги тармоқ тортиш белгиланган. Бироқ бу иш қоғозда ёзилганича қолган. Фуқаролар бу ҳақда барча ташкилотларга мурожаат қилган. Аммо натижа йўқ.

    «2018 йил маҳалламизда жойлашган 39-мактабда собиқ прокурор иштирокида йиғилиш ўтказилганди. Кўчамиздаги электр энергияси билан боғлиқ муаммо бир неча маротаба кўтарилган. Ўшанда туман электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Исмоилжон 2018 йилнинг иккинчи чорагида кўчамизда нафақат трансформатор, симёғочлар ҳам ўрнатилиб, томма-том уланган симлар қолмаслигини ваъда берганди. ‘Катта’ларнинг олдида оғзини кўпиртириб гапиргани учун сўзларига ишонганмиз. Афсуски, 2018 йил тугул 2020 йилда ҳам ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Кейин билсак, кўчамизнинг дастурга киритилгани ёлғон экан», — дейди маҳалла фаоллари.

    Аҳоли вакилларидан Муталибжон Абдукаримовнинг айтишича, мавжуд электр токи орқали фақат чироқни ёқиш ҳамда телевизор кўриш имконияти бор холос.

    «Олти йилдан буён электр токи масаласида қийинчиликларга дуч келамиз. Қиш келиши билан юрагимиз безиллайди. Сабаби токнинг пастлиги, тез-тез бўладиган узилишлардан чарчаганмиз. Кўрган бўлсангиз кўча бошида битта ёғоч устун бор. У ҳам талабга жавоб бермайди. Ўша ‘столба’дан бир қўшнимиз ўзига сим тортган. Қолганлар эса қўшни хонадоннинг томлари орқали улама тарзда олиб келганмиз. Натижада токнинг қуввати охирги уйга етиб бормайди. Бундай ҳолатда токдан унумли фойдаланишнинг имконияти йўқ. Уйимизга кирсангиз, ўзингиз гувоҳи бўласиз. Шу ток орқали битта лампочка ёқишимиз ва хира бўлса ҳам телевизор кўришимиз мумкин. Қўшимча бошқа бирор техникани ишлатолмаймиз. Негаки 220 волтдаги кучланиш бориб-бориб, 160 га ёки ундан ҳам пастга тушиб кетади. Электр орқали фойдаланиладиган маиший жиҳозларнинг янгисини оламиз, десак бунақа ҳолатда маблағимизга куйишимиз аниқлигини ўйлаб, эски техникаларни ишлатишда давом этяпмиз», — дейди Муталибжон Абдукаримов.

    «Куз келиши билан куннинг қисқариши натижасида кечга яқин ‘свет’ нури ҳам пасаяди. Табиийки бу пайтда фарзандларимиз дарс қилиши керак. Ток паст бўлишига қарамай улар уй вазифаларини бажаришга ҳаракат қилишади. Ўқитмай десангиз, келажак шуларники. Шароит яратиб берай десангиз, шу муаммо неча йилдирки ҳал бўлмайди. Биз катталар-ку майли ёшимиз ўтиб боряпти, деймиз, лекин болаларимизнинг саломатлигига путур етаётганини кўриб ачинасан», — дейди Муталибжон Абдукаримов.

    «Қайир» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Улуғбек Бекбоевнинг айтишича, аҳолини қийнаётган энг катта муаммо — шу. Ушбу муаммодан сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддиларнинг ҳам хабари бор.

    Улуғбек Бекбоев

    Улуғбек Бекбоев
    Фото: «Дарё»

    «Тўрт йилдан буён шу маҳаллада раис сифатида меҳнат қилиб келаман. Нолимаймиз, секин-асталик билан бўлса ҳам мавжуд муаммолар бирин-кетин ҳал қилинмоқда. Бироқ бизни қийнаётган энг катта муаммо — бетон ‘столба’ларни ўрнатиш ҳамда янги электр тармоқ линияларини тортиш бўлиб қолган. Кўриб турганингиздек, талабга жавоб бермаса-да, аҳоли ўзининг молиявий шароитидан келиб чиқиб, ёғоч устунлар ўрнатиб, симлар тортиб олган. Аксарият хонадонларга разм солсангиз, томма-том ўзларига сим тортиб олишганини ҳам кўришингиз мумкин. Бу талаб жавоб бермайди. Ушбу муаммодан сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддиларнинг ҳам хабари бор», — дейди Улуғбек Бекбоев.

    Бекбоевнинг қўшимча қилишича, юқори ташкилотлар томонидан ҳар ойда мавжуд муаммо ва камчиликлар тўғрисида маълумотлар сўралади. Шундай бўлса-да, кутилган натижадан ҳеч қандай дарак йўқ.

    «Маҳалламизда тўртта асосий кўча бор. Ҳар бир кўчанинг ҳисоб-китобини чиқариб, жами 210 та ‘столба’ зарурлигини билдирганмиз. Ҳар ойда юқори ташкилотлар томонидан аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар сўралади. Ишонасизми, маҳалла учун нима кераклиги ёд бўлиб кетган. Йўлларни асфальтлаш, электр энергияси, ичимлик сувидаги муаммолар етарлича. Шунга асосан ҳар сафар маълумот берамиз. Тегишли ташкилотлар тез орада ҳал бўлишини айтишса-да, лекин шу кунгача ҳеч қандай натижадан дарак йўқ. Сайловда бизга ишонч билдирган маҳалладошларимиз ҳаттоки бугунги кунга келиб ҳеч қайси сўзимизга ишонишмай қўйишган», — дейди Улуғбек Бекбоев.

    Раиснинг таъкидлашича, трансформатор март ойларида олиб келинган бўлса-да, ўрнатилмаган.

    Пахтаобод туман электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Исмоил Усмоновнинг айтишича, трансформатор ишлар бошланганини билдириш ҳамда мурожаатчиларнинг вақтинча бўлса-да, «тилини тийиш» учун олиб келинган.

    «Ушбу ҳудуддаги муаммо аҳолининг эътирозларидан келиб чиқиб ўрганилган. Шунга асосан 2020 йил учун манзилли дастурга киритилган. Трансформатор ҳақида гапирадиган бўлсак, аслида буни омборимизга туширишимиз керак эди. Аҳолининг эътирози ва талабини инобатга олган ҳолда мурожаатларни эътиборсиз қолдирмаяпмиз, деган маънода шу ерга туширганмиз. Бундан ташқари шу орқали фуқароларга ишлар бошланганини ҳам билдирмоқчи бўлганмиз. Ўзи тартиб бўйича эса туман омборимизда сақлашимиз керак. Трансформатор билан бирга 10 та устун ҳам олиб келинган. Устунлар фақат ушбу кўча учун эмас, аксинча ушбу маҳалла ҳудудини электрлаштириш мақсадида келтирилган. Кенгроқ жой, деб шу трансформаторнинг олдига туширганмиз», — дейди Исмоил Усмонов.

    Исмоил Усмоновнинг маълум қилишича, маҳаллада ишлар дастур бўйича учинчи чоракда амалга оширилади.

    «Ушбу маҳаллага дастур доирасида 1,5 километр узунликдаги 0,4 тармоқ тортилади. Бундан ташқари 300 метр узунликдаги 10 киловолт кучланишдаги тармоқ қурилади. Шунинг ичида тармоқ учун таянч устунлар, сим кабели, очиқ сими – умумий олганда, нолдан бошлаб ҳаммаси бажарилади. ‘Столба’лар белгиланган тартиблар доирасида бир километрга қанча керак бўлса, шунча қўйилади. Ҳозирда тумандаги бошқа ҳудудларда барча ишлар дастур доирасида босқичма-босқич қилиб борилмоқда. Ҳеч қандай муаммосиз учинчи чоракда дастурдаги ишлар амалга оширилади», — дейди Исмоил Усмонов.

    Иккинчи сектор котиби Бобирмирзо Иброҳимовнинг айтишича, ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида сектор раҳбари – туман прокурори вилоят электр тармоқлари корхонаси бош директорига хат билан мурожаат қилган.

    «Фуқаролар томонидан ушбу масала бир неча маротаба кўтарилган. Муаммо икки йилдан буён ҳал бўлмаган. Шундан кейин 2019 йилнинг ноябрь ойида ваколатимиз доирасида вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонасига амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилганмиз. Ўшанда улардан ушбу ҳудуд 2020 йилга мўлжалланган манзилли дастурга киритилганлиги айтилиб, биринчи чорак давомида амалга ошириш чоралари кўрилади, деган мазмундаги жавоб хати олинган», — дейди Бобирмирзо Иброҳимов.

    Анвар Умаралиев

    Анвар Умаралиев
    Фото: «Дарё»

    Пахтаобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Анвар Умаралиевнинг айтишича, биринчи чоракда қилиниши белгиланган ишлар карантин туфайли тўхтаб қолган. Бундан ташқари мана шу сабаб бўлиб, зарур хом ашёларнинг ҳам келиши тўхтаган.

    Мурожаатчиларнинг хабар беришича, журналистик суриштирувдан сўнг туман электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказган. Учрашув мобайнида мазкур муаммо юзасидан журналистларга мурожаат қилингани сабаб қилиниши керак бўлган ишлар 2020 йил давомида ҳам, ундан кейинги йилларда ҳам ҳал қилинмаслиги айтилган. Аҳолини шу тарзда жазолашга қарор қилингани билдирилган.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    30.07.2020, 21:58   Изоҳ (0)   28519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япония Марказий Осиёда чигирткалар билан курашиш учун 7,25 миллион доллар маблағ ажратади

    30.07.2020, 21:27

    Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистондаги 652 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилади

    30.07.2020, 21:12

    Беҳзод Мусаевга соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланди

    30.07.2020, 20:51

    Қашқадарё вилоят маъмурий суди журналистга хусусий ажрим чиқарганини айтди, кўп ўтмай айтган гапидан ҳам қайтди

    30.07.2020, 20:41

    Шаҳрисабз тумани ҳокими эҳтиёжманд оилаларга пул тарқатмагани сабабли ишдан олинди

    30.07.2020, 20:26

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

    30.07.2020, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.