Ярим ҳимоячи Адам Лаллана «Брайтон» футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, томонлар 3 йилга мўлжалланган шартнома имзолаган.
Қайд этиш жоиз, 32 ёшли англиялик футболчи фаолиятининг сўнгги 6 йилини «Ливерпуль»да ўтказди ва жамоаси билан Чемпионлар Лигаси ҳамда Англия Премьер Лигасида ғолиб бўлди. 2019/20 йилги мавсум сўнггида эса клубни эркин агент сифатида тарк этди.
У «Ливерпуль»даги охирги мавсумида Премьер Лиганинг 15 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
«Брайтон» Премьер Лигани 15-поғонада якунлади.
Изоҳ (0)