«Ювентус» клуби Италия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсуми ғолибига айланди.
Туринликлар дарвозабони Жанлуижи Буффон ўнинчи марта А Серия ғолибига айланди. Бу мусобақа рекорди ҳисобланади.
Ундан кейинги ўринларда 9 тадан скудетто билан жамоа ҳимоячилари Леонардо Бонуччи ва Жоржио Кьеллини бормоқда.
Маълумот учун, «Ювентус» мавсум тугашига икки тур қолганида чемпионлик масаласини ҳал қилди. Турин клуби кетма-кет 9 марта Италия чемпионига айланди.
Буффон Италия чемпионатининг жорий мавсумида 8 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 8 та тўп олиб чиқди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)