Футбол бўйича Хитой Суперлигасининг 1-турида «Шанхай СИПГ» 27 июль, душанба куни «Тянсзин Теда» майдонига сафар қилди.
Дастлаб майдон эгалари 6-дақиқада Жун Ҳаонинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга шанхайликлар учта гол билан жавоб қайтарди. 40-дақиқада Рикардо Лопес мувозанатни тиклаган бўлса, орадан кўп ўтмай Ван Шенчао меҳмонларнинг иккинчи голини урди.
64-дақиқада Одил Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Рикардо Лопес дублни расмийлаштириб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Ўзбекистонлик футболчи учрашувнинг 68-дақиқасида захирага олинди. Шу тариқа «Шанхай СИПГ» мавсумни ғалаба билан бошлади.
Хитой Суперлигаси
1-тур баҳси
27 июль, душанба
«Тянсзин Теда» — «Шанхай СИПГ» 1:3
Голлар: 1:0 – 6 Жун Ҳао, 1:1 – 40 Рикардо Лопес, 1:2 – 44 Ван Шенчао, 1:3 – 64 Рикардо Лопес.«Тянсзин Теда»: Ду Сзя, Чжао Ҳунлюе, Бай Юефен, Жун Ҳао (Ҳуэй Сзякан, 80), Чен Кайму, Лю Ян, Лю Жофан (Сян Юймяо, 75), Сю Тяни, Го Ҳао, Ачимпонг, Сяо Жи.
«Шанхай СИПГ»: Ян Сзюнлин, Ван Шенчао, Ши Ке, Фу Ҳуан (Люй Венсзюн, 72), Юй Ҳай, Одил Аҳмедов (Арнаутович, 68), Оскар, Мираҳметжан Музеппер, Чен Бинбин, Халк, Рикардо Лопес.
Огоҳлантиришлар: Фу Ҳуан (5), Сяо Жи (45).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)