«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорни мадридликлар машғулотига таклиф қилди.
Аввалроқ Рамос машғулотдаги голини Конорнинг ўзига хос юриши билан нишонлаган, шундан кейин ирландиялик яккакурашчи дарвозага зарба йўллагани тасвирланган видео билан унга жавоб қайтарганди.
«Салом, дўстим! «Реал» билан бирга машғулотларда қатнашишга нима дейсан? Сени исталган вақтда хурсандчилик билан қарши оламиз», — дея ёзади Рамос видео остида қолдирган шарҳида.
«Раҳмат, оғайни! Бу мен учун шараф, у ҳолда келаси сафар Мадридда бўламан», — дея жавоб қайтарган Конор.
Мавзуга доир:
Конор Макгрегор MMA’да 26 жанг ўтказиб, уларнинг 22 тасида ғолиб чиққан (20 та муддатидан аввал) ва 4 бор мағлуб бўлган.
«Реал Мадрид» ижросидаги супер қарши ҳужумлар орқали киритилган топ-10 голни томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)