«Ливерпуль» ҳимоячиси Деян Ловрен фаолиятини Россиянинг «Зенит» клубида давом эттиради. Бу ҳақда питерликлар расмий сайтида маълум қилинди.
31 ёшли хорватиялик футболчи «Зенит» билан 3 йиллик шартнома имзолаган.
Аввалроқ трансфер 8,5—12 миллион евро атрофидаги нархга баҳолангани, футболчининг маоши эса йилига 2,5 миллионни ташкил этиши хабар қилинганди.
Ловрен 2014 йилдан буён «Ливерпуль» сафида ўйнаб келарди. У мерсисайдлар клубида 185 ўйин ўтказиб, 8 та голга муаллиф бўлди. 2018/19 йилги мавсумда жамоа билан Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди, жорий мавсум эса Англия чемпионига айланди.
ЖЧ—2018 финалчиси шунингдек, «Лион» ва «Саутҳэмптон» жамоаларида ҳам тўп сурган.
«Ливерпуль» футболчилари томонидан 2018/19 йилги мавсумда урилган топ-10 голни томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)