Испаниянинг Касерес провинцияси Дaлейтоса шаҳрида жамоат жойларида писта чақиш тақиқланди. Бу ҳақда The Local нашри хабар берди.
Шаҳар маъмурияти коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида шундай қарор қабул қилган. Жамоат жойларида нафақат писта, балки бошқа енгил егуликлар ва ширинликлар ейиш ҳам тақиқланади.
Шаҳар мэри Хуан Педро Домингонинг таъкидлашича, болалар кўча-кўйда қўлидаги егуликларни бошқа тенгқурлари билан баҳам кўришни истайди. Бу ҳолат эса касалликни юқтириш эҳтимолини кучайтиради.
Бундан ташқари айрим фуқаролар писта пўчоғини кўчаларга ташлаб кетади.
«Кўчалар бўш вақтида писта чаққан одамлар ташлаган пўчоқлар уюми билан тўлиб кетади», — дейилади хабарда.
Коронавирус пандемияси муносабати билан супермаркетдан сотиб олинган алкоголни кўчада ичиш ҳам тақиқланди.
Изоҳ (0)