Сан-Францисколик дизайнер Пабло Роша одамлар билан тез-тез ҳазиллашиб туради. Масалан, у 2019 йилнинг ноябрида бутун шаҳар бўйлаб Apple’нинг симсиз AirPods наушниклари тасвири туширилган стикерларни сочиб чиққан. Бунга ишонган кўплаб инсонлар эса уларни ердан олишга уринган.
Бу сафар Роша одамлардан қушларга ўтди: дизайнер қуш тасвири туширилиб, остига «Қуш бўлишдан чарчадингми?» дея эълон ёзилган варақларни кўчалардаги симёғочларга ёпиштириб чиқди. Афтидан Роша ушбу варақаларга дон сепиб қўйган кўринади. Кабутарлар рекламага учиб келиб, варақларни тортишни бошлаган.
https://www.instagram.com/p/CC6LxxuhAbi/
Четдан қараганда бу улар худди ростан ҳам қуш бўлишдан чарчаб, ўз ҳаётини ўзгартиришни истаётгандек кўринади.
Видео остига кўпчилик қоғозлар кабутарларга бирор зарар етказиб қўймайдими, дея хавотирли изоҳ қолдирган. Роша эса кабутарлар қоғозни эмас, унга ёпиштирилган донларни чўқиётганини маълум қилган. Назарий жиҳатдан қушлар ушбу варақлардан ўзларига ин қуришда ҳам фойдаланишлари мумкин.
Изоҳ (0)