Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Олий таълим муассасаларида 2020/2021-ўқув йили қандай бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими? Юқоридаги саволга АОКА ҳузурида ташкил этилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев жавоб берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2-курс ўқувчиларига янги ўқув йилини 2020 йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда», – дейди Фарҳод Бабашев.

Аввалроқ Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов ОТМга кириш имтиҳонлари сентябрда ўтказилиши ҳақида маълум қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар