Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Манчестер Сити» — «Реал Мадрид» учрашуви Буюк Британияда ўрнатилган карантин чекловларига қарамасдан ўз вақтида бўлиб ўтади, дея хабар қилмоқда The Guardian.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашув 7 август куни Манчестер шаҳридаги «Etihad» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

25 июлдан бошлаб Буюк Британияда Испаниядан келган фуқаролар учун 14 кунлик карантин жорий этилганди. Шу сабаб «Манчестер Сити» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳс кўчирилиши мумкинлиги айтилганди.

Буюк Британиянинг рақамли технологиялар, маданият, ОАВ ва спорт вазири Оливер Доуден «Манчестер Сити» — «Реал Мадрид» учрашуви ўз вақтида бўлиб ўтишини маълум қилди. Маълум бўлишича, карантин қоидаларида спорт клублари ва суратга олиш гуруҳлари учун истисно ҳолатлар белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 26 февраль куни Мадридда бўлиб ўтган ва унда инглиз клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Кейинчалик жавоб учрашуви коронавирус пандемия сабаб қолдирилган.

Давид Сильванинг «Ман Сити» сафида АПЛда урган барча голларини томоша қилинг (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар