Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 13-туридан ўрин олган баҳслар 26 июль, якшанба куни якунланди.
«Сеул» жамоаси «Чонбук Моторс» меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Ҳан Ге Вон, Ли Шин Ги ва Густавонинг голлари майдон эгаларига уч очко тақдим этди.
Мазкур баҳсда ўзбекистонлик футболчи Икром Алибоев 56-дақиқада захирага олинди.
Параллел кечган баҳсда «Тэгу» ва «Пусан Ай Парк» жамоалари ўзаро баҳс юритди. Деян Дамянович, Сезиня ва Рю Же Мун томонидан киритилган тўплар тегуликларга ғалаба олиб келди.
Учрашувда пусанликлар клубининг ўзбекистонлик легионери Достон Турсунов иштирок этмади.
13-турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди.
Кей-Лига
13-тур баҳслари
26 июль, якшанба
«Чонбук Моторс» — «Сеул» 3:0
Голлар: 1:0 – 13 Ҳан Ге Вон, 2:0 – 45 Ли Шин Ги, 3:0 – 63 Густаво.«Чонбук Моторс»: Сон Бом Гин, Чҳве Бо Гён, Ли Ён, Ким Жин Су, Ҳон Чон Ҳо, Кунимото, Сон Чун Ҳо, Ҳан Ге Вон (Барроу, 69), Ли Шин Ги, Ким Бо Гён (Мурило, 83), Чо Гю Сон (Густаво, 56).
«Сеул»: Ян Ҳан Бин, Чон Ҳен Чҳол, Ким Жу Сон, Ким Вон Шик, Юн Чон Гю, Алибоев (Ҳан Чҳан Ҳи, 56), Ко Ё Ҳан, Ко Кван Мин, Чу Се Жон, Адриано (Пак Чу Ён, 56), Чо Ён Ук.
Огоҳлантириш: Густаво (62),
«Тэгу» — «Пусан Ай Парк» 3:0
Голлар: 1:0 – 7 Дамянович, 2:0 – 30 Сезиня, 3:0 – 70 Рю Же Мун.«Поҳанг Стилерс» — «Инчҳон Юнайтед» 1:1
Голлар: 0:1 – 29, пенальти Мугоша, 1:1 – 34 Илюченко.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)