«Миллий» телеканалининг «Нишонда» кўрсатувининг навбатдаги сонида «Божалар» гуруҳи яккахони Жаҳонгир Позилжонов меҳмон бўлди. Суҳбат жараёнида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг хонандага Toyota Prado автомобилини совға қилгани ойдинлашди.
«Мен бу инсондан жуда кўп яхшилик кўрганман. Бу Prado мен кўрган яхшиликларнинг энг кичик қисми.
Бир неча йиллардан бери шу инсоннинг ёнида юриб катта бўлганман. Айта оламанки, у атрофдагиларига ҳам ўзига раво кўрадиган нарсаларни раво кўради. Мен у инсондан жуда кўп нарсаларни ўрганганман. Биринчи навбатда оддийликни, камтарликни ўрганганман.
У инсондан яхшилик кўрган бир мен эмасман. У ерда бир неча юз минглаб инсон бор. Қўлларида ишлайдиган қанча инсонлар уларнинг орқасидан уйли-жойли бўлди, қанча одам тўй қилди, қанча ёрдам кўрди.
Тан олиш керакки, Тошкент ҳокими бўлганидан кейин шаҳар ҳам анча ўзгарди», — дейди Жаҳонгир Позилжонов.
Изоҳ (0)