Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хавида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда испаниялик мутахассиснинг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

«Мавсум қайта бошланганида жамоа билан бирга бўлолмайман. Менинг ўрнимни Давид Прац эгаллайди.

Мен бир неча кун олдин коронавирус учун топширган тестим ижобий чиқди. Шукурки, ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо вирусдан тўлиқ халос бўлмагунимча, қоидаларга риоя қилишим керак бўлади», – деб ёзади Хави.

Қайд этиш жоиз, 25 июль, шанба куни «Ас-Садд» Қатар чемпионати доирасида «Ал-Хор»га қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, Хави 2019 йилдан бери мазкур клубда мураббийлик қилади.

Хавининг «Барселона» сафидаги энг сара голларини томоша қилинг (видео)

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар