«Кротоне» клуби Б Серия 36-турида «Ливорно»ни йирик ҳисобда енгди (5:1).
Мазкур ғалаба туфайли клуб Италия иккинчи дивизионида иккинчи ўринни нақд қилди ва А Серия йўлланмасига эга бўлди.
Шу тариқа «Кротоне» ўз тарихида иккинчи марта Олий дивизионга чиқди. Клуб 2016/17 йилги мавсумда А Серияда дебют қилган, бироқ келаси мавсум яна Б Серияга равона бўлганди.
Жамоа ортда қолган 36 учрашувда 62 та гол урди ва Б Сериядаги шахсий рекордини янгилади.
Аввалроқ Филиппо Инзаги қўл остидаги «Беневенто» клуби А Серия чиқиш масаласини ҳал қилиб қўйганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)