Олимлар оқ митти портлаш содир бўлган ноёб космик ҳодисани қайд этди, деб ёзади Phys.org.

Фото: Phys.org

Сомон йўлидан 140 миллион ёруғлик йили узоқлигида жойлашган SN2019yvq космик жисми 2019 йилнинг декабрида аниқланган.

Юлдуз иккиталик тизимда пайдо бўлган ва la турига оид ҳисобланади. Бу каби янги юлдузлар қўшни юлдузни ўзига тортади. Бироқ астрономлар жуда кўп миқдорда иссиқлик ажралиб чиққанини кўрсатувчи ультрабинафша портлашни қайд этган. Бу каби ҳодиса олдинлари фақат бир маротаба қайд этилган.

Тахминларга кўра, ушбу портлаш янги юлдуз ядросидаги қизиган радиоактив материалнинг юқорироқда жойлашган қатламлар билан аралашиши натижасида юзага келган. Астрономларнинг таъкидлашича, ҳодисанинг содир бўлишига бошқа сабаблар ҳам туртки бўлган бўлиши мумкин.

Аввалроқ Гавайи университети Астрономия институти олимлари улкан космик «девор»ни аниқлагани тўғрисида хабар берилганди.