«Ливерпуль» сардори Жордан Ҳендерсон Англия футбол журналистлари ассоциацияси (FWA) томонидан Премьер Лига 2019/20 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Сўровномада иштирок этган журналистларнинг чорак қисми Ҳендерсонни танлаган. Кучли учликдан «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ўрин олди.
Бундан ташқари англиялик ярим ҳимоячи сўровномада жамоадошлари Виржил ван Дейк ва Садио Манени ҳам ортда қолдирган.
Ҳендерсон АПЛ жорий мавсумида «Ливерпуль»нинг 30 ўйинида иштирок этиб, 4 та гол урди ва бешта голли узатма амалга оширди.
Мазкур сўровномада 2018 йили «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ғолиб чиққан бўлса, 2019 йили «Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг энг яхши бўлганди.
Премьер Лиганинг 2019/20 йилги мавсумдаги энг чиройли голлари (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)