Хитойдан 1300 та кислород концентратори, 20 та ПЗР синов аппарати ҳамда вирусга қарши дори воситалари олиб келинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.
«Айни кунда юртимизда аҳоли орасида вируснинг кенг тарқалиб бораётгани баробарида кислородга бўлган талаб ҳам кескин ошмоқда. Шундан келиб чиқиб давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, коронавирусга қарши тиббиёт жиҳозларини имкон қадар қисқа муддатларга мамлакатга олиб келиш чоралари кўрилмоқда. Бунинг учун керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорларга концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши маълум қилинганди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, берилган топшириққа кўра, зарур жиҳозларни Ўзбекистонга олиб келиш бошланган. Олиб келинган зарурий жиҳозлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтиёрига топширилади. Вазирлик эса ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни тақсимлайди. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, бу дастлабки юк бўлиб, тез орада яна шунча миқдордаги тиббиёт жиҳозлари Ўзбекистонга олиб келинади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)